РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


"Потребитель Бухара Плюс" телеграм ижтимоий саҳифаси орқали Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси ҳовузларидан бирида ахлат уюмлари ҳосил бўлгани бўйича мурожаат қилинган эди. Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан тезда назоратга олиниб, мажмуа ходимлари томонидан ҳовуз тозаланди.

   Шу ўринда мажмуага ташриф буюрувчи зиёратчилардан илтимос қилган ҳолда, зиёратгоҳ ободлиги, кўркамлиги учун масъул бўлган ишчилар меҳнатларини ҳурмат қилган ҳолда атроф муҳит ободлигига зарар етказмасликларини сўраб қолардик.


Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page