РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йил 24 апрель куни Kun.uz интернет сайтида эълон қилинган “1197 ва хайрия марказларининг бошқа телефон рақамлари нега жавоб бермаяпти? – водий вилоятларидаги ҳолат” мақоласи юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдиради:

Ушбу мақолада келтирилган ҳолат юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ва тегишли ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида “Uztelecom” АЖ масъул ходимлари билан боғланилганда 1197 ва ҳайрия марказининг ҳар бир операторида кутиш режими 20 тадан 25 тагача мурожаатчи кузатилаётганлиги сабабли мурожаат қилган фуқаролар узоқ вақт кутиб қолиши натижасида ушбу ҳолат юзага келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, шу кунга қадар 1197 ва хайрия марказига жами 12 500 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг айни дамда бир кун давомида 600 тадан 800 тагача мурожаатлар келиб тушаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотлар ёрдамида ишчи гуруҳ томонидан операторлар сони икки баробарга оширилди ҳамда ҳомийлар учун алоҳида телефон тармоғи ўрнатилди. Бартараф этилган камчиликлардан сўнг 1197 ва хайрия маркази кунига 1500 га яқин фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш қамровига эга бўлади.

1197 ва хайрия марказини фаолиятини Facebook даги https://www.facebook.com/groups/2337393019878454/ ушбу саҳифа орқали кунлик иш фаолиятини кузатиш  бориш имконияти борлигини маълум қиламиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page