РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Андижон ҳокими вирус юққан 90 кишининг 78 таси тиббиётчи эканини билдирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу баëнотни тасдиқламади” сарлавҳа остидаги тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Бутун дунёда тарқалаётган Коронавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш борасида юртимизда ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга асосан, Андижон вилоятида ҳам коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида белгиланган тартиб асосида ишлар амалга оширилмоқда. 

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотига кўра, вилоятда шу кунга қадар 102 нафар, шундан 74 нафари бевосита тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ҳодимлар (тиббиёт муассасасидан ойлик олиб ишловчи шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ҳодим ва хўжалик бўлим ҳодимлари), 15 нафари бошқа касб эгалари ва 13 нафари вояга етмаганларни ташкил қилади. Вирус юқтирганлар аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун етарли шарт-шароит яратилиб, барча зарур дори-дармонлар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Жорий йилнинг 13 апрель куни 4 нафар бемор (1 нафар шифокор, 2 нафар ҳамшира 1 нафар кичик тиббий ходим) соғайди. 14 апрель ҳолатига Андижон вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус билан касалланганлар сони 98 тани ташкил этади.

Карантинга олинган фуқаролар учун барча зарур шарт - шароитлар яратилиб, дори воситалари ва тиббий буюмлар, дезинфекция ва гигиена воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланган.

Ҳурматли ҳамюртлар коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят ҳокими бошчилигида барча мутасадди ташкилотлар иштирокида кун-у тун фуқароларга барча қулайликларни яратиш, ушбу офатдан эсон омон ҳалқимизни олиб чиқиш мақсадида тиним билмасдан меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. 

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати пандемия вақтида, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолишингизни тавсия этади.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page