РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Kun.uz да «Ҳокимиятнинг бажарилмас ваъдалари: Заврақликлар жавоб хатини эмас, амалий ҳаракатларни кутиб яшамоқда» сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Ўрганишлар жараёнида қуйидагилар маълум бўлди;

Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ва Марказий банки Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи Элёрбек Усмонов жорий йилнинг 4 апрель санасида Заврақ МФЙ да бўлиб ҳудуддаги аҳоли билан учрашган. Мазкур ҳудуддаги фуқаролар томонидан газ, электр, шағаллаштириш, бетон таянч муаммолари бўйича мурожаат қилинган. Туман ҳокими ушбу масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берган ва ижросини ўз назоратига олган. Мурожаатда келтирилган масалалар апрель ойининг якунига қадар ижобий ҳал қилиниши режалаштирилган.

Шу кунга қадар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 500 метр пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда. Ариқ четларига бетон лотоклар ва асосий йўлларни ёритиш учун 70 та темир таянчлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Шоҳизинда кўчасининг 1 километрида шағаллаш ва шебенлаш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимига ҳудуд аёлларидан яна бири мурожаат қилинган эди. Мурожаат ижобий ечим топди, сабаби, Заврақ МФЙ да 14 та енгил реконструкцияли замонавий дўконлар қад кўтармоқда. Ушбу дўконлар битказилиши билан кўплаб аёллар иш билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу ҳудуддаги ижобий ишлар ҳали ўз якунига етмади. Бажарилаётган ишлар якуни бўйича янада кенгроқ Ахборот берилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Report Page