РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлардаги Исроилова Рўзихоннинг видео мурожаати ўрганилганлиги юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ўрганишлар натижасида фуқаро Рўзихон Исроилова қилган мурожаати юзасидан унинг хонадонига туман ҳокимлиги вакиллари борганлиги, фуқарога нисбатан яхши муомалада бўлмаганлигини, шунингдек, онаси Зумрадхон Ҳасанова касалхонага ўзи ёткизганлигини ҳамда дори-дармонларни ўзи олиб борганигини айтиб қайта мурожаат қилган.
Булоқбоши тумани Боймаҳалла маҳалла фуқаролар йиғини Узумзор кўчасида яшовчи фуқаро Исроилова Рўзихоннинг ижтимоий тармоқлардаги видео мурожаати юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди, ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди.

Фуқаронинг биринчи мурожаати юзасидан 2020 йилнинг 7 апрелъ куни маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳомийлар томонидан ушбу фуқарога 350 000 (уч юз эллик минг) сўм миқдорида ёрдам пули ва озиқ овқат маҳсулотлари берилган.

Шунингдек, Боймаҳалла МФЙ томонидан 2018-2019-2020 йилларда ушбу оилага, доимий равишда куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғиси, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан даволаниш учун йўлланмалар бериб борилган. 2020 йилнинг 9 апрель куни Булоқбоши туман ҳокимлиги, 2 сектор раҳбари ва ҳомий ташкилотлар орқали ушбу оилага 2 қоп ун, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, гўшт ва сабзи маҳсулотлари берилган.
Ҳозирда фуқаро Исроилова Рўзихоннинг онаси Хасанова Зумрадхон 450 000 (тўрт юз эллик минг) сўм нафақа олади, акаси ва келин ойисининг бир ойлик иш хақи ўртача 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмни ташкил қилади.
Булоқбоши тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан муожаатчи Исроилова Рўзихон билан 2020 йилнинг 9 апрель куни суҳбат ўтказганлиган. Унда фуқарога хақ тўланувчи жамоат иши ва тикув трикотаж цехларига ишга жойлашиш таклиф қилинган. Аммо фуқаро трикотаж цехларида ишлашни рад этганлиги сабабли вақтинча иш топгунга қадар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига розилик билдирган ва суҳбат варақаси тўлдирилган. Шунга асосан, фуқаро Боймаҳалла маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 9 апрель кунги 2 сонли буйруғига асосан хақ тўланадиган жамоат ишларига қабул қилинган.



Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг билдирган расмий муносабатига кўра, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмаси, Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиали маъмурияти вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб мурожаатчи Исроилова Рузихоннинг онаси Зумрадхон Ҳасанованинг саломатлик ҳолати ўрганилган. Унга кўра бемор Зумрадхон Ҳасановани онкология диспансерида 6-7 апрель кунлари текшириш ишлари олиб борилган, онкологик касаллик аломатларини аниқлаш учун гистологик текшириш ўтказилган. Барча текширув ва тиббий таҳлил намуналари ўрнатилган тартибга кўра онкология марказида бепул амалга оширилган.
Ҳозирги кунда ушбу бемор Зумрадхон Ҳасанова туман марказий шифохонасидаги даволаш бўлимида, стационар равишда, бепул дори-дармонлар асосида, ҳеч қандай тўловларсиз даволаш ишлари амалга оширилмоқда.
Зумрадхон Ҳасанованинг саломатлик ҳолати ва даволаш режаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратига олинган.
Фуқаро Исроилова Рўзихоннинг навбатдаги мурожаати Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олганлигини маълум қиламиз.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram