РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Куни кеча Андижон | Kun.uz Телеграм каналида «Асака туман ҳокимлиги ваъдасида турмаяпти» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати батафсил ахборот беради;

Мурожаатда Асака тумани, «Ҳамдўстлик» МФЙ, Қаноат кўчаси, 2-берк кўчанинг ёғингарчиликдан кейинги аҳволи ҳақида видео эълон қилингани, мазкур видеодан сўнг туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Асака шаҳар ҳокими Хурсандбек Йўлдошев маҳаллага бориб, кўчани кенгайтириш, сув тушириш ва бошқа муаммоларга ечим беришини айтиб маҳалла фаоллари билан расмларга тушиб кетгани, бироқ шундан сўнг бошланган ишлар охирига етказилмасдан чала қолиб кетгани баён этилган.

Мурожаат юзасидан вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ушбу кўчада жойлашган айрим хонадонлар кўчанинг йўл қисмига ноқонуний тарзда қўрғон девор қурганлиги сабабли кўчада торайиш ҳолати кузатилган. Ҳолат юзасидан аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра ноқонуний девор қуриб олган 3 нафар фуқароларнинг 2 нафарининг девори 3,5 метр масофа ичкарига сурилди ва кўча йўли кенгайтирилди. Бир нафар фуқаронинг уйида ноқонуний девор бузилди. Бу хонадонга бузилган девор ўрнига шлакоблок маҳсулоти ҳам олиб келинган. Ҳозирда бетон қуйиш ишлари олиб борилаётгани сабабли ишлар бир оз муддатга тўхтаб қолгани аниқланди. Кўчадаги девор бузилишидан чиққан тупроқ махсус техникалар ёрдамида олиб ташланди.

Бетон қуйиш ишлари якуни билан фуқаронинг девори кўтарилиб берилади.

Қўшимча тарзда ушбу кўчага ёмғир суви кетиши учун лотоклар ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Report Page