РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz нашрида “Андижонда 700 гектар ғалла сувсизликдан нобуд бўлиши мумкин” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, Савай насос станцияси Қўрғонтепа ва Жалақудуқ туманларининг Оқбўйрасой дарёсига боғланган майдонларига қўшимча сув етказиб бериш учун хизмат қилади. Савай насос станцияси сувни Савай каналидан олиши аниқланди.
Шунингдек, Савай канали Республикалараро канал бўлиб, жами узунлиги 56 км.ни ташкил қилади, шундан 28,0 км қисми қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтади.
Бу йил қишки аномал совуқ шароитида каналнинг Қиргизистон ва Узбекистон Республикаси худудидан ўтган қисмида таъмирлаш ишлари кечикиб кетганлиги туфайли каналга сув кеч очилди.
Савай насос станциясига 650 гектар экин майдонлари боғланган бўлиб, шундан 270 гектарини ғалла майдонлари ташкил этади.
Шу кунда Савай насос станциясидан 1 та агрегат юргизилиб, 120 гектар ғалла майдони суғорилди.
Насос станцияларни юргизиш учун электр энергия миқдорининг чекланганлиги туфайли қўшимча 2 та насос агрегатини юргизиш имконияти бўлмай турганди.
Бугуннинг ўзида 2 та агрегат юргизилиб, сув ғалла майдонларини суғориш учун йўналтирилди.