РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани марказидаги “Афросиёб” маҳалласида маҳалла аҳолиси туман тиббиёт бирлашмасининг оқова сувларидан азият чекаётганини баён қилишган” мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамаси ва туман инспекцияси билан туман тиббиёт бирлашмасининг оқова сувларини ўрганиш мақсадида жойига бориб ўрганилганда, маҳалла ҳудудига бадбўй ҳид тарқатаётган манба тиббиёт бирлашмасининг эскириб қолган оқова сув тозалаш иншоатининг хандак қисми эканлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида кўмиб ташланди, иншоат атрофи  бадбўй ҳид тарқатувчи чиқиндилардан тозаланди, тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларига атрофни ободонлаштирилиб, ушбу ҳудудга манзарали дарахтлар экиш бўйича тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Ҳозирги кунда туман Тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси фаолиятидан чиқадиган оқава сувлар  2020 йилда қиймати 1 млрд сўмдан ортиқроқ қийматга эга замонавий, биологик оқова сувларни тозалаш иншоати орқали биологик жиҳатдан тозаланиб, 500-600 метр узунликдаги полиэтилен қувур орқали “Тўпаланг” дарёсига ташланмоқда.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

Бошқарманинг Атроф-муҳит объектлари ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лабораторияси) томонидан олинган оқова сув намуналари синов лабораторияда текширувдан ўтказилади ва таҳлил натижаларига кўра якуний хулосага келинади.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

https://t.me/surxoneko

Report Page