РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасиИжтимоий тармоқдаги BUKHARA NEWS телеграм-каналида бугун Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси шифокорларининг мажбуран ишдан бўшатилаётгани акс этган видео ва аудиохабар тарқатилди. Ушбу ҳолатга нисбатан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ушбу поликлиника 1984 йилда қурилган бўлиб, 3 қават ва подвал қисмидан иборат. Муассасада босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан поликлиникада фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини бошқа қаватларда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.
Мазкур масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари ва соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан муассаса ходимлари орасида тушунтириш ишлари ўтказилди. Ходимларни босим остида ишдан ҳайдалаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссизлигини маълум қиламиз.
Айни пайтда барча тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини тўлақонли бажармоқда.
Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати