РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

# расмий муносабат
мурожаат

Булунғур тумани “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Эрназаровнинг Уй-жойининг орқа томонида жойлашган 47 сотих бўш ер майдонидан кўп қаватли уйлар қурилаётганлигидан норозилиги тўғрисида ижтимоий тармоқ (Youtu.be) орқали қилган мурожаати юзасидан.

Фуқаро С.Эрназаров яшаб турган уй-жойининг орқа қисмидаги 0,47 га ер майдонини йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, ноқонуний фойдаланиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сонли “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳар бир туманда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ““Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманининг “Хўжамазгил” МФЙ, “Каттақишлоқ” қишлоғи, “Чангал-1” МФЙ, “Чангал” қишлоғи хамда “Янгиариқ” МФЙ, “Меҳнатобод” қишлоқғи “Обод қишлоқ” Давлат дастурига тушган бўлиб, ушбу қишлоқларда инфратузилма объектларини жойлаштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун Бош режа лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туман ҳокимининг 2019 йил 27 декабрдаги 2977-Қ-сонли қарори билан Булунғур тумани “Зарбдор” массиви, “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Мехнатобод” қўрғони ҳудудидан “Qishloq Qurilish Invest” инжиниринг компанияси Самарқанд филиалига 2020 йилда “Осиё тараққиёт банки” кредити ҳисобидан “Намунавий лойиҳалар” асосида 1 та, 4 қаватли 24 та хонадонли турар жой биноси қуриш учун 0,15 га ер майдони ажратиб берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бундан олдин вилоят “Ишчи гуруҳи” томонидан фуқаро С.Эрназаровга, вилоятда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ерлар ўз вақтида ва мақсадли ажратиб берилиши, шунингдек, улардан нооқилона ва ўзбошимчалик билан фойдаланишга йўл қўймаслик устидан таъсирчан назорат ўрнатилганлиги ҳамда Булунғур тумани “Зарбдор” массивининг ер харитасида кўрсатилган 208-қ-контурдаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,15 га ер майдони танланганлиги тушунтирилган.

Фуқаро С.Эрназаровнинг видеомурожаатидаги таклифига кўра, “Янгиариқ” МФЙ, “Мехнатобод” қишлоқғи ҳудудида жойлашган икки қаватли бўш турган маъмурий бинонинг қурилиш ости майдони 384,0 кв.метрни, бино атрофидаги ер майдони 0,70 гектарни ташкил этади.

Бироқ ушбу маъмурий бино Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида 2017 йил 1 июл куни 83-сон билан рўйхатга олинган “Икки қаватли маъмурий бинони инвестиция мажбуриятлари эвазига ноль харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси”га асосан тумандаги “Хамидобод имкон” масъулияти чекланган жамиятига берилган.      

“Хамидобод имкон” МЧЖнинг 2017 йил 17 июлдаги 27-сонли ёзма мурожаатига асосан Самарқанд вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонасининг Булунғур тумани филиали томонидан мазкур объектга нисбатан кадастр йиғмажилди тайёрланган бўлиб, 2017 йил 25 июлда маъмурий бино ва у эгаллаб турган 384,0 кв.метрдан иборат қурилиш ости ер майдони давлат кадастр рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Ер ресурслари ва давдлат кадастри бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот хизмати.


Report Page