РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


KUN.UZ интернет нашрида «Шаҳрихонда байрам тадбири вақтида ижтимоий масофани сақлаш устидан назорат ўрнатилмаяпти» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида наврўз байрамини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда маҳаллаларда одамлар 100 кишидан ошмаган ҳолда ўтказиш тавсия этилган.

Шунга кўра Андижон вилоятидаги маҳаллаларда Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар карантин қоидалари асосида ташкил этилмоқда.

Юқорида таъкидланган видеолавҳада келтирилган ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди;

Видеолавҳада гўёки Наврўз байрамига бағишланган тадбир ташкил этилганлиги ва унда Ўзбекконцерт давлат муассасаси хонандалари қатнашганликлари акс этган. Аммо ушбу видеолавҳадаги ҳолат МФЙ ҳудудида ташкил этилган "Наврўз умумхалқ байрами" тадбири жараёнидан олинмаганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари Шаҳрихон тумани Қалача МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А.А "BOOKNOMY" компаниясидан рус тили тўгарагига бағишланган тўпламни буюртма берган ва компания томонидан ўтказилган акцияда нексия автомашинаси соҳиби бўлган.  Жорий йил 20 март куни соат 16:00 да Шаҳрихон тумани Қалача МФЙ ҳудудидаги 19 умумтаълим мактаби стадионида туман ҳокимлиги ва "BOOKNOMY" компанияси томонидан ушбу автомобилни топшириш маросими ташкил этилганлиги аниқланди. 

Видеолавҳада шу жойнинг ўзида Ўзбекконцерт давлат муассасаси хонандалари автомашинани топшириш маросимида барчани Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан табриклаганлигини кўриш мумкин. 

Бундан ташқари, автомашина топшириш маросимини карантин талаблари асосида ўтказилишида тарғибот ишларини амалга оширмаганликлари учун, ҳудудда фаолият олиб бораётган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими масъуллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш бўйича коронавирус кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят штабига ишчи гуруҳ томонидан тақдимнома киритилди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page