РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Marhamatpress
Ижтимоий тармоқларда «Марҳамат тумани «Алитепа» МФЙ ҳудудида жойлашган «Келажак нури» кутубхонасини электрдан қарздорлиги кўпайиб кетиб, тўланмагани учун ёпилибди» мазмунида чиқарилаётган хабарлар юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур кутубхона Эркин Воҳидов номли шахмат мактаби билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, ёмғирли кунларда бу биноларнинг том қисмининг маълум қисмига зарар етиб, шахмат мактаби биносининг ички қисмигача ёмғир ўтганлиги натижасида мазкур мактабнинг баъзи бир қисмларига ва электр жиҳозларига зиён етган.

Ушбу мактабнинг том қисмидаги ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилганда кутубхонанинг том қисмида ҳам маълум бир қисмида таъмирланиши зарур бўлган ҳолатлар аниқланган.

Мазкур биноларнинг иситиш ва совутиш тизими асосан электр энергиясида ишлашини ҳисобга олган ҳолда ёғингарчилик бўлганда электр тармоғида қисқа туташувлар натижасида бу ерга ташриф буюрувчиларнинг ҳаётига ва соғлиғига зиён етишини ҳамда том қисмидаги ҳолат кутубхонанинг ички қисмига ўтиб кетишини олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун вақтинчалик ёпилган.

Ахборот кутубхона марказига ташриф буюрувчилар марказ ходимлари томонидан «Келажак нури» кутубхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинчалик туман марказида жойлашган ФҲДЁ бўлимининг собиқ биносида фаолиятини олиб бориши ҳақида огоҳлантиришган.

Ҳозирги кунда ушбу кутубхона ишламай қолган даврда китобхонлар бемалол китоб мутолаа қилишлари учун туман марказида жойлашган ФҲДЁ бўлимининг собиқ биносида китобхонларга зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда китобларнинг маълум бир қисми ушбу бинога олиб келинганлигини маълум қиламиз.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page