РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда "Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ёнгинасида жойлашган кўприк аҳволи ачинарли экан." сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Шаҳрихон тумани Рахмат Ёдгоров кўчасини кесиб ўтган «Шаҳрихон сой» устидаги темир бетон кўприкни пиёдалар ўтиш жойи 2018 йилда қайта таъмирланиб замонавий панжаралар ўрнатилган. Шундан сўнг, танқид остига олинган пиёдалар кўприкдан фойдаланишга ҳожат йўқлиги, метал конструкцияси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли икки чети тўсиб қўйилган.

Шунингдек, мавжуд кўприк жойлашган Рахмат Ёдгоров кўчаси ҳамда Амир Темур, Тошкент ва Шаҳрихон шоҳ кўчалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сонли қарорига асосан замонавий шаҳарсозлик асосида мукаммал таъмирлаш мақсадида танлаб олинган.

Мазкур кўчаларни замонавий кўринишга келтириш мақсадида ташқи ёритиш чироқлари ўрнатиш, суғориш қудуқлари қуриш, пиёдалар ва велосипед йўлаги қуриш, кўкаламзорлаштириш, лоток ўрнатиш, йўл қопламасини қуриш ишлари (асфальт ётқизиш), ижтимоий соҳа объектларини қайта таъмирлаш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган (Лойиҳа қиймати даслабки ҳисоб китобларга кўра 8 млрд 514 млн.сўмни ташкил этган). 


Report Page