РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Тасвирда кўриб турган фуқаролар Андижон шаҳри фуқаролари. Улар вилоят ҳокимининг қабулига келган. Бироқ ИИБ ходимлари фуқароларни олиб кетяпти» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Ўтган 2020 йилда вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган йиллик жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунларида белгиланган тартибда ўтказилиб келинган. 2021 йил учун тузилган жадвалга бирмунча ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида 29 январь куни эълон қилган эдик. Бугун вилоят ҳокимлиги биноси олдига келган фуқаролар эса вилоят ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш тартибига киритилган ўзгаришлардан бехабар эканликлари маълум бўлди. Фуқароларга мутахассислар томонидан тегишли тартибда тушунчалар берилди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳафтанинг ҳар кунида фуқароларни қабул қилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари шаҳар ва туман ҳокимлари ҳафтада бир кун ўз ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиши тушунтирилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ