РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.

Бугун, яъни 2021 йилнинг 23 февраль куни “Халқ сўзи” газетасида ва турли ижтимоий тармоқларда “Қадимий қабр ёнидаги ҳожатхона. Ёхуд манқуртликнинг бир кўриниши” номли мақола чоп этилди.

Мақолада Бухоро шаҳрининг Саодат кўчасида жойлашган, манбаларда ХI асрда яшаб ўтгани қайд этилган Хўжа Ҳалимиддин Деҳмунийнинг қабри яқинида 30-сонли мактабгача таълим муассасасининг ишчилар учун мўлжалланган ҳожатхонаси қурилганлиги айтиб ўтилган.

Ҳолат юзасида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Шаҳриёров, Бухоро шаҳар ҳокими Ў.Жумаев ҳамда вилоят маданий мерос бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиология ва осойишталик маркази, вилоят мусулмонлар идораси, вилоят қурилиш бош бошқармаси мутахассислари томонидан дарҳол жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижасида қабр яқинида жойлашган ҳожатхонани бартараф этишга келишилди ва мазкур ҳожатхона шу куннинг ўзида бузиб ташланди.

Шунингдек, мақолада мазкур мактабгача таълим муассасаси ёнида қадимий ҳовли жойлашганлиги ва бу қадимий уй қаровсизлик оқибатида тутдай тўкилиб кетганлиги айтиб ўтилган.

Мазкур қадимий ҳовли-жой ҳам масъуллар томонидан кўздан кечирилиб, ҳовлини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.


Вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.




Report Page