РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

2021 йилнинг 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Воқеа Сурхондарё вилояти Саросиё тумани Нуробод маҳалла Осоиш қишлоғида рўй беран. Видеода 3 та зўравон бир неча кишини пичоқлаб ва яна бир қанчасини дўппослагани тасвирга тушган. Воқеа 10.02 да рўй берган.. Зўравонларга эса шу пайтгача акахонларни шарофати билан ҳеч қанақа чора кўрилмаган.. Ва кўрилмаяптиям.. Кўриш ниятам йўқ менимча.. Бу нима деган гап.. Шаҳар шунчалик бедарвозалашиб кетганми..” сарлавҳаси остида, тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.

Дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 10 февраль куни соат тахминан 14:30 Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар О.Т. ва ўртоғи М.Р. лар Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи поччаси фуқаро Р.М.ни яшаш уйи ёнига гаплашиб олиш учун келиб, ўрталарида олдиндан бўлган низо сабабли жанжаллашиб колиб, фуқаро О.Т. ўзи билан олиб келган пичок билан поччаси фуқаро Р.М. ва қариндошлари Ф.М. ҳамда М.Ҳ. ларга кесилган жароҳати етказган.

Республика суд тиббий илмий амалий маркази Сурхондарё филиали Узун пункитининг 2021 йил15 февраль кунидаги хулосаларига кўра фуқаро Ф.М. га “соғлигининг бузулишига сабабчи бўлган енгил” тан жарохати, фуқаро Р.М. га “ўртача оғир шикастлар” тан жарохати ҳамда фуқаролар О.Т., М.Р. ва М.Ҳ. ларга эса “енгил” тан жарохатлари етказилгани кўрсатилган.

      Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 16 февраль куни фуқаро О.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ва 109-моддаси 2-қисми билан Сариосиё тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.        

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page