РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Электрон оммавий ахборот воситаларида "Шуҳрат Абдураҳмоновнинг сирли ташрифидан сўнг андижонлик журналистлар Президентга мурожаат қилишди" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳозирда Президент мактаблари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда Навоий, Сурхондарё, Сирдарё Тошкент ва Андижон вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Ушбу мактаб А. Навоий Шох кўчасида жойлашган Андижон шаҳар ҳокимлиги ва таҳририят биноларининг ўрнида бунёд этилиши режалаштирилган.

Бироқ таҳририят ходимлари ҳамда вилоят журналистларининг хавотирига ўрин йўқ. Таҳририят учун Андижон шаҳри марказида барча қулайлик ва шароитларга эга, замонавий бино қуриб битказилиб, таҳририят кўчириб ўтказилгандан сўнг қурилиш ишлари амалга оширилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page