РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

2020 йилнинг 1 январ куни ижтимоий тармоқларда, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги “Юбилейный” савдо марказининг ҳовли қисмига арча шаклида безатилган яхна ичимлик сувларидан қад ростлаган “Coca Cola”, “Fanta” ва бошқа ичимлик сувлари блокларини йигитлар ўғрилаб кетаётганлиги акс этган видео мурожаат тарқалганлиги ҳолати юзасидан қуйидагилар маълум бўлди.

Термиз шаҳридаги “Юбилейный” савдо марказининг ҳовли қисмига янги йил арчаси шаклида “Coca Cola”, “Fanta” ва бошқа ичимлик сувлари блоклари билан безатилган сувларни Термиз туман Саловат маҳалласида яшовчи беш нафар вояга етмаган болалар Термиз шаҳар 6 сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари Ҳ.А., А.Б, Б.О, Ж.А, М.Ш.лар томонидан олиб кетилаётганлигини “Юбилейный” савдо маркази атрофига ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида кузатиб ўтирган қоровул Турғун Тожиев томонидан Термиз шаҳар 4-сон ИИБ Навбатчилик қисмига хабар қилади ва воқеа жойига тунги навбатчилик қилаётган Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласи 13-сонли таянч пункти катта профилактика инспектори етиб боради.

2019 йилнинг 31 декабрь кунидан 2020 йил 1 январь кунига ўтар кечаси тахминан соат 0030 ларда беш нафар вояга етмаган болалар қўлга олиниб, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Термиз шаҳар 4-сон Ички ишлар бўлимига олиб борилиб, улардан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинади.

“Юбилейный” савдо маркази қоровули Т.Тожиевнинг аризаси олиниб, Термиз шаҳар 4-сон ИИБнинг мурожаатларни қайд қилиш китобига 1-сон рақам билан қайд этилган, ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда профилактика катта инспектори томонидан беш нафар вояга етмаган болаларнинг қоидабузарлиги юзасидан терговга қадар текширив ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page