РАСМИЙ БИЛДИРИШ
Маданият вазирлиги Ахборот ва матбуот хизмати
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти 2020 йил 6 декабрьдаги “Урганчдаги ягона тарихий обида яна хавф остида. Маданият вазирлиги унинг олдидаги қурилиш лойиҳасини маъқуллаган” сарлавҳали мақоласи Кун.ўз расмий ахборот сайтида эълон қилинганлиги бўйича қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармаси қошидаги Илмий-методик кенгаши 2019 йил 22 февралдаги 21-сонли йиғилиш баённомасининг 29-бандига асосан "Дошқинжон бобо" мажмуаси маданий мерос объекти биносининг шимолий-шарқ томонидан қурилиш режалаштирилган китоб дўкони, бино баландлигини ер сатҳидан олти метрдан оширмаслик ва Хоразм меъморчилик мактаби анъаналарини инобатга олган ҳолда амалга ошириш шарти билан мақуллансин, деб хулоса қилинган ва Бош бошқарма бошлиғи комиссия раиси А.Иргашев томонидан лойиҳа таклифи имзоланиб, тасдиқланган.
Мазкур масалага янада чуқурроқ ойдинлик киритиш мақсадида Маданий мерос Департаменти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойида ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан Илмий-эксперт кенгашида лойиҳа таклифини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Маданият вазирлиги,
Ахборот хизмати