РАСМИЙ БАЁНОТ
Қўқон шаҳар ёшларини ҳар томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиш, уларнинг турли соҳалардаги иқтидорларини рўёбга чиқариш мақсадида шаҳримиз таълим муассасалари ўқувчиларининг қизиқишлари ва хулқ-атвори доимий мониторинг қилиб борилади.
Қўқон шаҳар 21-умумий ўрта таълим мактаби 1963-йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда 2355 нафар ўқувчи 2 навбатда ўқиб келмоқда. Мактабда 68 та синфларда таълим-тарбия олиб келаётган ўқувчиларга 115 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Мактабда 2,5 ставка психолог штати бўлиб, бу штатда қўйидаги номи келтирилган педагог психологлар ишлаб келмоқда.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими психолог услубчиси Умид Ашуров томонидан мактабда 1-11 синф ўқувчиларидан сўровнома олиш топшириғи берилган, асоси мактабда қолиши, натижаси эса жадвал асосида (экзелда) электрон кўринишда шаҳар халқ таълим бўлмига ташлаб берилиши сўралган.
Топшириққа асосан мактаб психологлари томонидан сўровнома ўтказилиб 28 октябрь куни сўровнома олиш бошланган.
Мактабнинг раҳбариятидан, синф раҳбарларидан, психологлардан, фан ўқитувчиларидан, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосаридан мактабда таълим-тарбия олиб келаётган ўқувчилардан ҳар-ҳил важлар билан мажбурий маблағ йиғмаслик тўғрисида кафолат хатлари олинган.
Қўқон шаҳар 21-умумий ўрта таълим мактаб психологлари томонидан 2355 нафар ўқувчидан бир марта сўровнома олиш тартиби берилган бўлиб, 28 октябрь куни жами 5 та синфдан тест олиниб, мактаб раҳбарияти томонидан 2355 нафар ўқувчига керакли қоғоз ҳамда бу ишларни тўлиқ бажаришга буйруқ асосида мутахассис тайинланиб ҳеч бир ўқувчидан маблағ йиғилмаганлиги аниқланди. Бу маълумот юзасидан сўровнома ўтқазган мактабнинг 3 нафар психологларидан, ҳамда бевосита шу жараёнда иштирокчи бўлган синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олиниб, улар ўз хатларида пул маблағлари йиғмаганлиги, мактаб раҳбарияти томонидан керакли коғоз ҳамда бу ишларни тўлиқ бажаришга мутахассис билан таъминланиб берилганлигини ўз тушунтириш хатларида кўрсатиб ўтган.
Юқоридагиларга кўра Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўрганишлар жараёнида қилинган важлар ўз тасдиғини топмади.
Вилоят халқ таълими Ахборот хизмати.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали⤵️⤵️⤵️
https://t.me/FargonaviloyatXTB