РАСМИЙ БАЁНОТ

РАСМИЙ БАЁНОТ


Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар СЭОМ ходимларига бир неча ойдан бери мукофот пули берилмаяпти. Молия бўлими нимани кутмоқда?” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят СЭОМ ҳамда вилоят молия бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб мавжуд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари якуни юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилишини маълум қилган эдик.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мурожаатчилар билан суҳбатлашганда (бактериология-лабаратория ҳодимлари), уларга қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низомига асосан пул маблағлари вилоят молия бошқармаси томонидан тўлаб берилмаётганлигини маълум қилишган.

Ўрганиш давомида “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низомида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларига ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш белгилаб қўйилган.

Аммо ушбу вақтинчалик Низомда санитария-эпидемиология хизмати, бактериология-лабаратория ҳодимлари учун махсус қўшимча рағбатлантириш маблағлари ажратилишини назарда тутмаган.


Шунингдек вилоят Молия бошқармаси бошлиғи томонидан ушбу вақтинчалик Низом асосида санитария-эпидемиология хизмати, бактериология-лабаратория ҳодимлари учун махсус қўшимча рағбатлантириш маблағлари ажратилишини назарда тутувчи ҳеч қандай кўрсатма ва топшириқ мавжуд эмаслиги алоҳида таъкидланди.


Маълумот учун Андижон вилоятида шу кунга қадар берилган талабномалар асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида ишга жалб қилинган 1119 нафар ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловларига 

19,9 млрд. сўм, 6634 нафар ходимларга ойлик лавозим маошларига 

6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловларга 10,7 млрд. сўм, шунингдек, ПҚ-4695 га асосан зарарли шароитда ишлаётган 

1730 нафар СЭОМ ходимлари иш ҳақларига устамалар учун 

2,1 млрд.сўм миқдорида жами тиббиёт ва бошқа ходимларни рағбатлантириш ишларига 32,6 млрд. сўм миқдорида маблағлар вилоят молия бош бошқармаси томонидан тўлиқ молиялаштириб берилди.

Жумладан, талабномалар асосида ҳудудий СЭОМларда ишловчи 232 нафар ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловларига 5,3 млрд. сўм, 5205 нафар ходимларга ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловларга 

8,5 млрд. сўм, шунингдек, ПҚ-4695 га асосан зарарли шароитда ишлаётган 1730 нафар СЭОМ ходимларига иш ҳақларига устамалар учун 2,1 млрд. сўм жами 15,9 млрд. сўм миқдорида маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилди.

Бундан ташқари, иш юкламасининг ортиб кетганлигини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимининг 2020 йил 22 апрелдаги

30-Ф сонли фармойишига асосан, 1 ставкада тўлиқ ишловчи ходимга ҳисобланадиган ойлик билан тўлиқ ставкада ишламаётган ходимлар ойлиги ўртасидаги тафовутни қоплаб беришга 445,8 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, уларга 689.6 минг сўмдан  1379,6 минг сўмгача қўшимча тўловлар тўлаб берилган.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page