РАСМИЙ БАЁНОТ

РАСМИЙ БАЁНОТ

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Yangi Zarafshon aholisi hokimimiz Anvar Razzoqovichdan aholiga elektr energiyasi masalsida yordam berishlarini so'rashmoqda. Uylarda kuchlanish 100 voltgacha pasayadi, buning natijasida uydagi barcha maishiy texnika ishlamay qoladi. Ko'chada jazirama issiq, mayli, konditsioner, uydagi barcha mahsulotlar buziladi, chunki sovutgich bunday past kuchlanishlarda ishlay olmaydi.” ҳабарга “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг расмий муносабати!

Янгидан ишга туширилаётган тадбиркорлик субъектлари, эркин ва кичик иқтисодий саноат зоналари, йирик саноат корхоналарининг кенгайиши, чет эл инвесторларининг вилоятга кириб келиши натижасида янги корхоналарнинг ташкил этилиши ва аҳоли хонадонлари сонининг кескин ортиб вилоятда электр энергиясига бўлган талабни ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари ёз ойида ҳаво ҳароратининг ошиши натижасида насос станцияларининг электр энергиясига бўлган талаби кескин ошди. Худди шунингдек бугунги кунда аҳоли турмуш фаровонлиги ошаётганлиги сабабли ҳар бир хонадонда камида битта телевизор, кир ювиш машинаси, чангютгич, кондиционер каби маиший техникалар мавжуд. Ҳавонинг иссиқлиги сабабли кондиционерлардан узлуксиз фойдаланилаётганлиги сабаб электр энергиясига бўлган талаб ошиб бормоқда. 

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган ҳолат бўйича Зарафшон шаҳар электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида, “Янги Зарафшон” маҳалласидаги ҳаво электр узатиш тармоғи ва бир дона 630 кВАли трансформатор 2000 йилда қурилганлиги аниқланди. Хозирги вақтда истеъмолчиларнинг сони ошиши натижасида электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаб келмоқда.

Аҳолига сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли Қарори билан тасдиқланган давлат Дастури доирасида 2020 йилнинг иккинчи яримида “Янги Зарафшон” маҳалласида 3 км 10 ва 0.4 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи янгидан қуриш ҳамда 2 дона 160 кВА ли трансформатор пунктлари ўрнатиш режалаштирилган. Мазкур чора-тадбирлар натижасида "Янги Зарафшон" маҳалласи аҳолсининг электр таъминоти мустаҳкамланади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Агар электр энергия билан боғлиқ муаммо ва таклифларнигиз бўлса “Навоий ҳудудий электр тармоклари” АЖнинг Telegram месенжери орқали https://t.me/navoienergo каналига уланиб, канал администраторига мурожаатингизни йўллашингиз ва энергетика тизимида бўлаётган янгиликларни хам кузатиб боришингиз мумкин. Келиб тушаётган мурожаатлар шахсан Бош директори назоратида ўрганиб чиқилиб, жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг электр энергияси билан боғлиқ мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида, республика миқёсида фаолият юритадиган 1154 қисқа рақамли Call-маркази ташкил қилинган.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.


Report Page