РАСМИЙ АХБОРОТ

РАСМИЙ АХБОРОТ

Marhamatress

Марҳамат тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 20-Ёнғин қутқарув қисмига жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 13:59 да Марҳамат тумани «Гар-гар» МФЙ Малҳам кўчаси 1-уйда жойлашган «Обиджон Ботиров» жомеъ масжидида ёнғин содир бўлганлиги бўйича хабар келиб тушди.

Марҳамат тумани ФВБ 20-ЁҚҚнинг 1-2-жанговар бўлинмаси соат 14:06 да воқеа жойига етиб борганида масжиднинг алангаланаётганини кўришади ва ёнғиндаги вазиятни ўрганиб, ёнғиннинг майдонидан келиб чиққан ҳолда Асака тумани ФВБ ва Булоқбоши тумани ФВБларидан қўшимча ёрдам чақирилди. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан ёнғинни ўчиришга киришишган.

Соат 14:09 да ёнғин ўраб олиниб, соат 14:35 да ёнғин ёнғин-қутқарувчилари томонидан бутунлай бартараф этилди. Ёнғинга 5 та Ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилди.

Report Page