РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://telegra.ph/

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Сизларни меҳр – оқибат, эзгулик ва саҳоват айъёми – Рамазон ҳайити билан чин юракдан муборакбод этамиз!

Меҳр ва эътибор кўрсатиш, яхшилик, сабру – қаноат каби эзгу ҳислатларни ўзида жам этган бу байрамнинг мазмун – моҳиятини бугун ҳар биримиз яхши англаймиз.

Рамазон ҳайитини дунё мусулмонлари қатори юртимиз аҳли ҳам мана бир неча йиллардан бери катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказади. Ушбу кун илоҳий раҳмат Ер юзига ёғиладиган, қалблар завқланадиган ажойиб фурсатдир.

Муҳтарам Президентимизнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинди. Ушбу қарорда белгиланган муҳим вазифалар Рамазон ҳайитининг юртимизда кўтаринки руҳда ўтишига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Бундай савоб ишларга бош бўлаётган давлатимиз раҳбари ва барча масъулларга халқимиз номидан чексиз миннатдорлик изҳор этамиз.

Мана шундай файзли кунларга етказгани учун чексиз шукроналар айтамиз. Фазилатли кунларда халқимизга тинчлик-осойишталик, қут-барака ва турли бало-офатлардан ҳимоя қилишини тилаб дуолар қиламиз.

  Муҳтарам Юртбошимизни, бутун ҳалқимизни, талаба – ёшлар, профессор – ўқитувчилар, ишчи – ходимлар, қолаверса, дунёдаги барча мўмин-мусулмонларни Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити байрами билан яна бир бор табриклаймиз, юртимизга тинчлик-барқарорлик, дастурхонларимизга қут-барака, хонадонларга бахт-саодат тилаймиз!


Азиз юртдошлар, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!



Ҳурмат билан, Худайназар Юнусов

Биология фанлари, доктори, профессор,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор, 

СамДВМЧБУ ректори

Report Page