РАДДИЯ

РАДДИЯ


Ishonch.uz сайтида 2022 йил 1 декабрь куни эълон қилинган “Андижонда маҳаллий бюджетдан маданият ва оммавий ахборот воситалари учун 32 миллиард сўм сарфлангани маълум қилинди. Амалда ҳудудий телеканал ва нашрларга бир сўм ҳам берилмаган” мақоласи юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон вилоятининг 2022 йил маҳаллий бюджети Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли Қонуни ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-31-39-1-0-К/21-сонли қарорларидан келиб чиққан ҳолда ижро қилиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг 2022 йил  30 ноябрдаги VI-44-194-1-0-К/22-сонли “Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги қарорида Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик ижроси тасдиқланган.

2-иловадаги шакл маҳаллий бюджетнинг ижроси бўйича ҳисобот шакли бўлиб, ушбу ҳисобот шаклида маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳалари бир сатрда кўрсатилади.

Мазкур қарорнинг 2-иловасида ҳақиқатдан ҳам Маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳаси учун 32 595 191 минг сўм режалаштирилиб, 31 959 805 минг сўм маблағ йўналтирилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ушбу маблағларнинг 143 796 минг сўми кутубхоналарни, 8 462 198 минг сўми ахборот-кутубхона марказларини, 1 330 342 минг сўми кўзи ожизлар учун кутубхоналарни сақлашга, 1 895 944 минг сўми музейлар, кўргазмалар ва кўргазма залларини, 9 548 764 минг сўми маданият саройлари ва маданият уйлари, клублар ва клуб типидаги муассасаларни сақлашга, 6 191 352 минг сўми театрлар, филармониялар, мусиқа жамоалари ва ансамблларига, 2 243 032 минг сўми Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимини сақлаш харажатларига, 1 653 441 минг сўми бошқа маданий-маърифий муассасалар ва тадбирларга, 490 935 минг сўми вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Республика Кинематография агентлиги вилоят бўлимини сақлаш харажатларига йўналтирилган. 

Сақлаш харажатларига ишловчи ҳодимларнинг иш хақи ва ижтимоий солиқ харажатлари, ташкилотнинг коммунал тўловлари ва бошқар харажатлари киради.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (ЎРҚ-360-сон, 26.12.2013 йил) 71-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан амалга ошириладиган харажатлар таркибига “теле- ва радиодастурлар яратиш ҳамда уларни тарқатишга доир хизматлар таъминоти ва уларга ҳақ тўлаш, оммавий ахборот воситаларини сақлаб туриш харажатлари” киритилмаган, яъни маҳаллий бюджетлардан телевидения ва оммавий ахборот воситаларини сақлаб туришга маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентликлари Республика бюджетидан молиялаштирилишини ҳисобга олиб, маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаслигини маълум қиламиз.

Шунингдек, Бюджет кодексининг 120-моддаси 3-қисмида “Бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга турли даражадаги бюджетлардан бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратишга йўл қўйилмайди” – деб белгиланган.


Report Page