РАДДИЯ

Жорий йилнинг 18 март куни ижтимоий тармоқлар орқали Избоскан туманидаги исми сир қолишни истаган умумтаълим мактаб ўқитувчиси номидан “Болалар таътилда, ўқитувчи таътилда, атрофда карантин, булар ҳокимга бажардик, деган ҳисоб бериш учун 100 фоиз мажбурийлашга ўтишган” мазмунда баён этилган маълумот юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати раддия билдиради.
Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятдаги барча умумтаълим мактабларидаги 11 синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари пайитда, касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув марказлар ташкил этилиб, ушбу марказларда ўқувчилар касб-ҳунар сирларини ўрганаётган эди.
Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раислигида “Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш” бўйича ўтказилган йиғилишда мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ва Олий таълим муассасаларида 16 март кунидан бошлаб таътил эълон қилинган. Шундан сўнг Андижон вилоятидаги барча умумтаълим мактаблар ўқувчилари таътилга чиқарилган.
Белгиланган таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн дарслар йўлга қўйилди. Ҳар бир ўқитувчи ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолада, уй шароитида ўқувчилар учун видео ва аудио дарслар тайёрлаб, масофадан туриб таълим бериб бормоқда. Ўз навбатида 17 март кунидан бошлаб ўқитувчилар меҳнат таътилига чиққан.
Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчилар таътил кунлари ҳам ишламоқда, таътилга чиқарилган ўқитувчиларни ишга чиқариш ва ўқув марказларини тайёрлаш буюрилган” мазмундаги хабар асоссиз бўлиб, бу каби ҳолат Андижон вилояти халқ таълими тизимида бўлмаганлигини маълум қиламиз.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати