РАҲБАРНИ ЖАМИЯТ ТАРБИЯЛАЙДИ

РАҲБАРНИ ЖАМИЯТ ТАРБИЯЛАЙДИ


Худайназар Юнусов

Биология фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган чорвадор,

СамВМИ ректори:


Раҳбарларни тайёрлайдиган институт ҳеч қаерда йўқ, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида...  

Дирижёр мисол учун, қўлларини силкитиб, санъат асарини яратади, бир ўзи эмас, жамоанинг ёрдамида. оркестрга бошчилик қилади. У аввал мактабда ўқийди, кейин 5 йил олий таълим олади. Шунингдек, ҳар бир асарни ижро этиш учун яна ўқиб ўрганади, кўп марта машқ қилади. Ижро этадиган ҳар бир ишини юз марталаб ижро этади... 

Яхши ўқитувчи иш жойида катта тажрибага эга бўлса, ҳурмат – иззат қозонса, жамиятнинг маълум мезонларига тўғри келса у директор ёки бошлиқ бўлиши мумкин. Энди унинг вазифаси ўзгаради. У энди ўқитувчи эмас, раҳбар. 

Мен масалан, ўқитувчилик бўйича беллашиб, энг яхши ўқитувчи бўла олишим мумкин! Ёки олим сифатида кўзлаган режаларимни амалга ошира оламан. Аммо бу нарсани раҳбарликка татбиқ этиб бўлмайди. Ўз соҳасининг билимдони, яхши мутахассис бўлиш мумкин, лекин яхши раҳбар бўлиш янада қийинроқ, мураккаброқ!

Сен ўз жамоангни эшита олишинг, уларни яхши ишларга илҳомлантиришинг, йиқилса суяшинг, хато қилса, танбеҳ беришинг керак.

Биз СамВМИда фақат мутахассислар тайёрлаб бермаймиз, ёшлар аввало ватанини севиши, унга хизмат қилишни бурч деб, билиши керак. 

Ватанига содиқ фарзанд бўлиши керак!

Биз институтда таълим билан тарбияни биргаликда олиб боришга ҳаракат қиламиз. Дейлик - у яхши мутахассис, ўз касбининг устаси бўлиши мумкин, шу билан биргаликда у қайси мамлакат вакили эканини  ҳар доим ёдида тутиши лозим!  

  Европада ота - она ўз боласига кредит бериши мумкин. Фарзанд улғайиб, вояга етгач, албатта, ўша кредитни қайтармаса, жавобгарликка тортилади. Бу уларда оддий ҳол. 

Бизда-чи, бу қарашларни албатта, сингдира олмаймиз. Бу нарсалар бизнинг менталитетимизга мутлақо  тўғри ҳам келмайди. 

 Ҳар бир миллат шунинг учун ҳам тарбияга турлича таъриф беради.

Лекин Инсон туғилгундан то бу дунёни тарк этиб кетгунча, таълим ва тарбияни биргаликда олади. 

Таълим ва тарбия алоҳида тушунчалар эмас, улар ҳамиша биргаликда юради. 

Бизни ижтимоий воситалар Инсонга айлантиради. Мисол учун - одамлар ҳаммамиз ҳам 9 ой она қорнида ётамиз. Ҳамма бирдек, оч қолсак, овқат еймиз, чарчасак, дам оламиз. Ва ҳоказо.  Аммо ҳудудларга ҳос бўлган одатлар, қарашлар, маданият бизни шахс сифатида, миллат сифатида шакллантиради.

Раҳбар жамоани илҳомлантира олса, у яхши раҳбар бўлади. 

Биз биргаликда кўп ишларни амалга оширамиз!

Бошлаган ишларимиз бизга кўп яхшиликлар ва яхши ном келтиради!

Гулчеҳра ёзиб олди

СамВМИ Ахборот хизмати

 

Report Page