Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
https://t.me/surxonypxЖорий йилнинг 05 май куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда ЙПХ инспектори ҳайдовчига нотўғри баённома расмийлаштирди” сарлавҳали видеоматериал тарқалганлиги, унда ЙПХ инспектори томонидан “Жигули” русумли 75 T 380 BA давлат рақам белгили автомашинанинг ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисми билан “ тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланиш ” деб расмийлаштирган баёнома жамоатчилик ўртасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Хизмат текшируви натижасига кўра; ҳайдовчи М. Ш.га нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий иш ҳаракатдан тугатилганлигини, ҳамда «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомига асосан иш тутмаганлиги, фуқаролар ўртасида ИИО ходимларига бўлган ишончсизлик ҳиссини келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, бу ҳаракати натижасида ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозлар юзага келганлиги учун, Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳ ЙПХ инспектори кичик сержант С. У. га нисбатан «Ҳайфсан» интизомий жазоси эълон қилинди.
Бу каби салбий ҳолатлар келгусида такроран содир бўлмаслиги мақсадида ЙҲХБ раҳбарияти томонидан барча масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, шахсий таркиб ходимларининг билим-савиясини ошириш учун қўшимча ўқув машғулотлари ўтилиши бўйича қарор қабул қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати