Р А С М И Й  Б А Ё Н О Т

Р А С М И Й  Б А Ё Н О Т

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси

Жорий йилнинг 17 январь куни Интернет ижтимоий тармоқларида “МИБ газга пул талаб қилади, аммо газнинг ўзи йўқ-ку!” деб номланган маълумот юзасидан

Мазкур хабарда, Андижон вилояти, Избоскан тумани Беш терак маҳалласида 2 ойдан бери газ йўқлиги, бироқ, МИБ ходими “газга пул тўла” деб айтаётгани қайд этилган.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ Андижон филилали масъул ходимлари билан Андижон вилояти, Избоскан тумани ҳудудида жойлашган Бештерак маҳалласига бориб ўрганилганда, ушбу ҳудуд аҳолиси табиий газ тармоғига уланганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳудудда табиий газ таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчилар сони жами 564 нафарни ташкил этади. Шундан, 104 нафар истеъмолчиларнинг табиий газдан 13 млн 244 минг сўм дебитор қарздорлиги мавжуд.

Ҳозирда Бюронинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан туманнинг Беш терак маҳалласида табиий газдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларга истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиши юзасидан бажарилиши лозим бўлган талабномалар берилмоқда. Жорий йилнинг январь ойидан шу кунга қадар 64 нафар истеъмолчиларга 16 млн 224 минг сўмлик талабномалар юборилган.

Ушбу ҳолатда Бюронинг Избоскан туман бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ҳаракат қилганлигини қайд этиш лозим.

Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сон Фармонининг 4,8-бандларига мувофиқ, истеъмолчилар — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари жисмоний ва юридик шахсларга энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш ҳуқуқига эга. Энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда эса истеъмолчилар электр ҳамда газ тармоқларидан узиш чоралари кўрилади.

Шу мақсадда, Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларни энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича тўлов интизомига риоя қилишга ундайди.

 

МИБ Андижон вилояти бошқармаси

Report Page