Рўйхатдан ўтказиш.

Рўйхатдан ўтказиш.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси.


Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга ошириб келмоқда.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Хоразм вилоятидаги мавжуд 4574 та фермер хўжаликларидан 4671 та фермер хўжаликлари мутахассилар томонидан хатловдан ўтказилган бўлиб, 3953 та ердан фойдаланувчилардан ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризалари олинган ва тўловлари амалга оширилган.

Бугунга кун холатига 4671 та фермер хўжаликлари ер майдонлари топографлар томонидан дастурий таъминотга киритилган бўлиб, 3706 та фермер хўжаликлари ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Хоразм вилояти Республика миқёсида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бўйича 1-ўринда бормоқда.

Ушбу кўрсаткич туманлар кесимида.

  • Боғот тумани-275 та
  • Гурлан тумани-551 та
  • Қўшкўпир тумани-310 та
  • Урганч тумани-322 та
  • Хазорасп тумани-262 та
  • Хонқа тумани-375 та
  • Хива тумани-294 та
  • Шовот тумани-351 та
  • Янгиариқ тумани-301 та
  • Янгибозор тумани-407 та
  • Тупроққалъа тумани-227 та
  • Хива шахри-31 та

Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Report Page