Рўйхатдан ўтиш базада борлигини қандай билиш мумкин?
Мустақил равишда вақтинчалик рўйхатдан ўтишни қуйидаги усулларда текшириш мумкин:
▪︎ ИИВ ММББ (Ичик ишлар вазирлигининг Миграция масалалри бўйича Бош бошқармаси) бўлинмаларига телефон орқали қўнғироқ қилиш
▪︎ ИИВ ММББга шахсан ташриф буюриш ва ўз ҳақингиздаги маълумотларни билиб олиш
▪︎ ёзма кўринишда сўров юбориш
Ушбу барча усуллар БЕПУЛ ҳисобланишига эътиборингизни қаратамиз, хизматлар давлат органлари томонидан тақдим этилади.
❗️ Қалбаки рўйхатдан ўтишни харид қилманг - бундан ташқари, сиз ўз маблағларингизни бекорга сарфлайсиз, у ҳеч қандай қилиб ИИВ базасига келиб тушмайди! Агар сиз шунга ўхшаш алдовда қўлга олишса - сизни мамлакатдан депортация қилишади, шунинг учун вақтинчалик рўйхатдан ўтишни олишнинг РАСМИЙ ва БЕПУЛ усулларидан фойдаланишни тавсия қиламиз.