РЎМОЛ ТЎҚУВЧИ АЁЛЛАРГА МАБЛАҒ БEРИЛДИ

РЎМОЛ ТЎҚУВЧИ АЁЛЛАРГА МАБЛАҒ БEРИЛДИ


Президентимиз томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор топшириқлар белгиланган. Шунга асосан Андижон вилоятида ҳам «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқотлар ташкил этилиб, чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманидаги ишсиз ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйишни мақсад қилган 300 нафардан зиёд аёллар билан учрашув ўтказди.

Юзма-юз суҳбат аввалида барча хотин-қизларни 8 март байрами билан самимий қутлади. Аёлларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ва тақдим этилаётган имкониятлар ёшлар тарбияси ҳамда мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Семинар тарзида ўтган мулоқот давомида 75 нафар хотин –қизларга «рўмол тўқиш» йўналиши бўйича Халқ банки Марҳамат туман филиали томонидан ажратилган кредит маблағлари нақд пул тарзида берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page