Qur’on va sunnat

Qur’on va sunnat

Manba: www.hikmatnuri.com


Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга залолатдан ҳидоят қилди, жоҳилликдан сўнгра таълим берди, адашганликдан сўнгра тўғри йўлни кўрсатди, сўқир кўзларни, кар қулоқларни ва қулфланган қалбларни очди, мўъминларни озликдан сўнгра кўпайтирди, хорликдан сўнгра азиз, камбағалликдан сўнгра бой қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга маърифат кучлари етганича Аллоҳни танитди ва бу танишда умматига ўзидан илгариги ва ўзидан кейинги пайтларда бирон эҳтиёж қўймади. Балки, етарлича етказиб, бу бобда бирон кимсага муҳтож қилиб ташлаб кетмади:

﴿أَوَ لَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الكِتَابَ يُتْلَى عَلَيْهِمْ إنَّ فِي ذَلِكَ لَرَحْمَةً وذِكْرَى لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ﴾

«Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта бу (Китоб)да иймон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир» (Анкабут: 51).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга Роббилари, Роббиларининг розилиги ва жаннат сари олиб борадиган йўлни кўрсатди. Барча яхшиликни айтиб унга буюрган бўлса, бутун ёмонликларни айтиб, улардан огоҳлантирди. Роббилари ҳузурига келган пайтларидаги ҳолатларини бирон ҳарфини қолдирмай тушунтирди. Барча ишларни очиб, қониқарли қилиб англатди. Бандаларга фойдали ва Аллоҳга яқинлаштирадиган илм дарвозаларини очди, муаммоларни баён қилиб, шарҳлади. Ҳатто қалблар залолатдан сўнгра ҳидоят, беморлигидан сўнгра шифо топди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаси билан қалбларни жаҳолат ботқоғидан қутқарди. Айтингчи, қайси инсон севилишга сазовордир?! Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни биз ва бутун уммати номидан муносиб тақдирласин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш – барча мусулмон учун фарздир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюуш Аллоҳни суюшдан келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суймай: «Мен Аллоҳни суяман!»– деб айтган одам каззобдир!

Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш – иймоннинг энг буюк фарзлари, катта асос ва қоидаларидандир. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлаш иймон ва иймон қавлларининг асоси бўлганидек, иймон ва дин амалларининг ҳам асосидир.

Бунга Қуръон ва суннат насслари далолат қилиб, уммат ижмоъ қилгандир:

﴿قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ﴾

«(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба: 24).

Бу оят Аллоҳ тало ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат бошқа барча маҳбублар муҳаббатидан устун туриши фарз эканини кўрсатмоқда.

Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Шу оятнинг ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшга рағбатлантириш, Уни суюшнинг фарзлиги, суймасликнинг қаттиқ хатари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюшга сазовор Зот эканига огоҳлантириш, далолат қилиш ва ҳужжат нуқтаи назаридан етарлидир. Чунки Аллоҳ таоло молу мулки, рафиқаси ва фарзандларининг муҳаббати Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатидан устун бўлган одамга диққатни тортиб:

﴿فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ﴾

«Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар»– дея жазодан огоҳлантирди ва оятнинг охирги жумлалари билан бундай одамларни фосиқлар қаторига чиқарди ва уларнинг Аллоҳнинг ҳидоятига мушарраф бўлмай, адашган инсонлар эканини билдирди».

Ушбу буюк муҳаббат – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати, мўъминга нисбатан ўзига яқин бўлган қариндоши ёки унга бўлган муҳаббатидан, ҳатто ўз жонига бўлган муҳаббатидан кўра севимлироқ бўлишини, бу муҳаббатни улар муҳаббатидан устун қўйишини тақозо этади.

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни нақл қилдилар: «Мен ҳар бир мўъминга дунё ва охиратда бошқа одамлардан кўра ҳақдорроқман. Хоҳласангизлар, Аллоҳнинг ушбу оятини ўқинглар:

﴿النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ﴾

«Пайғамбар мўминларга ўзларидан кўра хам ҳақдорроқдир» (Аҳзоб: 6)» (Имом Бухорий 4408).

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен барча мўъминга ўзидан кўра ҳам ҳақдорроқман»  ҳадисини Жобир разияллоҳу анҳудан нақл қилди (Имом Муслим 1435).

Банда азобдан қутилиши ва неъматларга сазовор бўлиши учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган тўкис муҳаббат мўъминнинг ўз жони, ота–онаси, рафиқаси, фарзандлари ва молу мулкидан устун бўлиши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатини ота, она, рафиқа, фарзанд ва Аллоҳдан бошқа барча севимли кишилар муҳаббатидан устун қўйиши зарур экани ҳақида Анас разияллоҳу анҳудан ушбу хабар келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз ўз биродарига ўзи учун суйган нарсани суймагунича (комил) мўъмин бўла олмайди»– дедилар» (Имом Бухорий 12; Имом Аҳмад 13452, 13963; Термизий 2439; Насоий 4930, 4931).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатини ўз (жон)ига бўлган муҳаббатдан устун қўйиш ҳақида Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Ҳишом разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. У Умар ибн Хаттобнинг қўлидан ушлаб олган эди. Умар: Ё Расулуллоҳ, Сиз менга ўзимдан бошқа барча кимсалардан кўра севимлироқсиз?,– деб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салла унга: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Мен сизга ўзингиздан ҳам севимлироқ бўлмагунимча (комил мўъмин бўла олмайсиз)!»– дедилар. Умар: Аллоҳга қасамки, энди Сиз менга ўзимдан ҳам севимлироқ бўлдингиз,– дегач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Умар, мана энди (иймонингиз комил бўлди)»– дедилар» (Имом Бухорий 6142).

Яъни, мана энди билдингиз ва керакли нарсани талаффуз қилдингиз.

Агар мўъмин бу муҳаббатни рўёбга чиқарса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати бутун қалбига ўрнашиб, барча маҳбубдан афзал кўрса, унинг мевасини қалбида топаётган тот, нафси истаган ва обрў ёки пул билан топилмайдиган хотиржамлик ўлароқ топади. Банда буни қалбига Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати ўрнашиши билангина топа олади. Зеро бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Уч нарса кимда бўлса, у иймон ҳаловатини тотади: Аллоҳ ва Расули унга бошқалардан кўра суюклироқ бўлса, бировни Аллоҳ учунгина суйса ва куфрга қайтишни жаҳаннамга отилишни ёқтирмаганидек ёқтирмаса»(Имом Бухорий 15, 20, 6428; Имом Муслим 60).

Ушбу холис муҳаббат билангина банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатига сазовор бўлади, Унинг гуруҳи ичида қайта тирилади ва У билан жаннатда бирга бўлади. «Анас разияллоҳу анҳ айтди: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: Ё Расулуллоҳ, Қиёмат қачон бўлади?,– деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёматга қандай тайёргарлик кўрдинг?»– деб сўрадилар. У одам: Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини (тайёрладим),– деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса сен ўзинг суйган одам билан бирга бўласан»– дедилар. Анас разияллоҳу анҳу айтди: Биз Исломни қабул қилгандан сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сен ўзинг суйган одам билан бирга бўласан»– деган гапларини эшитгандек қувонмаган эдик. Мен Аллоҳ ва Расулини, Абу Бакр ва Умарларни суяман ва улардек амал қилмаган бўлсам ҳам, улар билан бирга бўлишни суяман,– деди» (Имом Бухорий 3412, 5701; Имом Муслим 4777, 4778).

Банда бу муҳаббатни саҳобаларгина ёки фазилатли асларда яшаган одамларгина рўёбга чиқара олади, холос,– деб гумон қилмасин ва буни рўёбга чиқаришдан умидсиз ва рўёбга чиқаришда лоқайд бўлмасин. Ҳақиқатан эса, Исломнинг биринчи асрларида яшаган одамлар ҳаётида бу муҳаббат бошқа асрлардагидан кўра кўпроқ бўлган эди. Кейинги асрларда эса айрим шахсларгина Аллоҳ ва расулининг муҳаббатини бошқалар муҳаббатидан устун қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун жонларини қурбон қилиш, рафиқалари ва фарзандлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришни умид қилиб яшадилар. Зеро бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилган: «Умматим ичидан Мени қаттиқ суйган одам Мендан кейин келиб, Мени ўз оиласи ва бойликлари билан кўришни орзу қилади» (Имом Муслим 5060).

Аллоҳ таолодан бизларни ўшалар қаторида қилиши, қалбларимизни Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда иккиси суйган ва рози бўлишган нарсалар муҳаббати билан лиммо–лим қилишини сўраймиз! Омийн, ё Роббал–оламийн!

Сизлар тинглаган бу гапларни айтиб, Аллоҳ таолодан ўзим ва сизлар учун мағфират тилайман … 

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек ширин, кўп ва баракотли ҳамду санолар бўлсин. Мен Аллоҳга ҳамд ва шукроналар айтиб, тавба қилиб, мағфиратлар сўрайман ҳамда: «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган барча издошларига салавот, салом ва баракотлар ёғдирсин.

Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилиб, Аллоҳгагина итоат этинглар:

﴿وَاتَّقُوا يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ﴾

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281).

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат, мўъмин Аллоҳга яқин бўладиган ибодат ва қурбатдир. Аллоҳ таоло бандасидан хоҳлаган, суйган ва рози бўлган ибодат эса, Аллоҳнинг юзини мақсад қилинган, Аллоҳ Қуръонида ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилида машруъ қилган шаклда қилинган ибодатдир. Ибодатнинг асоси – ихлос ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишдир. Амаллардаги ихлос ва ибодатда Аллоҳнинг юзини қасд қилиниши, «Ла илаҳа илаллоҳ» деб берилган гувоҳликнинг тақозосидир. Чунки бу калиманинг маъноси: «Аслида, Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган зот йўқ», демакдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш эса «Муҳаммадур расулуллоҳ» деб берилган гувоҳлик тақозосидир. Чунки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳни Аллоҳнинг расули эканига гувоҳ бериш: Унга буюрган нарсаларида итоат этиш, берган хабарларини тасдиқлаш, таъқиқлаган ва қайтарган нарсаларидан сақланиш, Аллоҳ таолога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам машруъ қилган нарсалар билангина ибодат қилиш, демакдир. Ким бу нарсаларни ҳаётга татбиқ этган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган тўкис муҳаббати ва камоли эҳтиромини рўёбга чиқарибди. Ахир берган хабаридан шубҳаланган, Унга итоат этмаган, Унга қарши хилоф ишларни қилган, олиб келган динида бидъатларни ихтиро қилган ва Аллоҳ таолога У кўрсатган йўлдан бошқа йўллар билан ибодат қилган одамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай муҳаббат ва ҳурмат қолиши мумкин?!! 

Бу йўлдан адашган кўплаб инсонлар Аллоҳ талога ўзларининг нафсу ҳаволари билан ибодат қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатларини эса, Аллоҳ ва Расули суймаган ва рози бўлмаган сўзлар ва амаллар билан изҳор этадилар. Ҳозирги кунда кўплаб мусулмонлар мубтало бўлган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тааллуқли мавлид, Исроъ, ҳажрат ва бошқа муносабатлар билан турли йиғинлар қилиш шулар жумласидандир. Улар бу кунларга тўғри келган кунларни ҳар йили бир мавсум ва шодиёна қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳволларини тилга олиш, таржимаи ҳолларини ўқиш, мадҳиялар йўғрилган қасидахонликлар қилиш, суннатга хилоф ўлароқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз мавқеъидан юқори кўтариш каби ишларни қилмоқдалар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени насоролар (Ийсо) ибн Марямни улуғлаганидек улуғламанглар! Чунки Мен – Аллоҳнинг бандасиман. Шунинг учун «Аллоҳнинг бандаси ва Расули»– денглар!»– деганлар (Имом Бухорий 3189).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни суннатларига риоя қилишимиз, Ўзларининг ва тўғри йўлдаги халифаларининг йўлларидан айрилмаслигимизга буюриб, васият қилганлар ва: «Менинг ва ҳидоят ҳамда тўғри йўлдаги халифаларимнинг суннатини маҳкам ушланглар! Уларни маҳкам ушлаб, озиқ тишларингиз билан тишланглар! (Дин ниқоби остида) янги чиққан ишлардан йироқ туринглар! Чунки, (дин ниқоби остида) янги чиққан ишлар – бидъатдир ва барча бидъат – залолатдир»– дедилар (Абу Довуд 3991).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан хабардор, Унинг ва Ундан кейинги тўғри йўлда юрган халифаларининг таржимаи ҳолини ўқиган одам, мавлид, Исроъ ва ҳижратга тааллуқли йиғинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ундан кейинги хулафойи рошидийнлар замонидан кейин дин ниқоби остида янги пайдо бўлган нарсалар эканини билиши, шубҳасиздир. Чунки бу ишларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва таржимаи ҳолларига хатар бордир. Ҳолбуки, бу йиғинларни қилаётган одамлар бу ишларнинг аксини суннатга хилоф ва нафсу ҳаво сабабли бўлганини айтмоқдалар. Агар улар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақиқатда суйган одам бўлса шуни айтамизки, улар бу муҳаббат таъбирини нотўғри тушунибдилар. Бундаги тўғри тушунча эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиш ва одамлар нафсу ҳаволари ва жоҳилликлари туфайли ўйлаб топишган бу ишлардан сақланишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ • قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас» (Оли Имрон: 31, 32);

﴿مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ وَمَنْ تَوَلَّى فَمَا أَرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظًا﴾

 «Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (бунинг сизга зарари йўқдир. Зеро) Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ» (Нисо: 80);

﴿وَمَا آَتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр: 7).

Пайғамбарингизга Роббингиз буюрганидек салавот ва саломлар йўллангиз! … 

                                                  

                    

 

 

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАҚИДАГИ ХУТБАЛАР

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ПАЙҒОМИ (ШАЙХ ХОЛИД ИБН АБДУЛЛОҲ МУСЛИҲ)

IYUL 5, 2009 LEAVE A COMMENT

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғоми

Хатиб: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

 Бизлар учун Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар ва элчи деб рози бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен фақат Ўзигина илоҳ бўлган Аллоҳга эртаю кеч ҳамду санолар айтаман. Мен ягона, шериксиз, на рафиқаси ва на фарзанди бўлмаган, мулкида ўртоғи бўлмаган, хорликдан дўсти бўлмаган, барча нарсани яратиб ўлчаб қўйган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига гавоҳлик бераман. Аллоҳ таоло айтди:

﴿مَا اتَّخَذَ اللَّهُ مِنْ وَلَدٍ وَمَا كَانَ مَعَهُ مِنْ إِلَهٍ إِذاً لَذَهَبَ كُلُّ إِلَهٍ بِمَا خَلَقَ وَلَعَلا بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ. عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ﴾

«Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олар эдилар, (яъни ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлар эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир. У ғайбу-шаҳодатни (яъни йўқу-борни) билгувчидир. Бас у (мушрикларнинг) ширкларидан юксакдир»(Мўъминун: 91 – 92).

Бас, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Аллоҳ ноҳақ инсонлар айтаётган нарсалардан ва жоҳиллар сифатлаётган сифатлардан Буюкдир! Мен Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули, махлуқлари ичидаги сараси бўлиб, Уни энг яхши миллат ва энг яхши шариат билан инсону жинларга: араблару ажамларга, маданиятлисию саҳройисига, эркагию хотинига Қиёмат бўсағасида жаннатдан хуўхубарчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи пайғамбар қилиб юборганига, Ўз ҳикмати ва иззати билан хорлик ва хўрликни уни рад этган ва амрларига қарши келганларга берган эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга аввалгию охиргилар ичида салавоту салмолар йўлласин ва пайғамбарларига берадиган энг яхши мукофотлар билан тақдирласин. Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи, олийжаноб саҳобалари ва барча мўъминларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг … Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва мусулмон ўлароқ вафот этингиз! Чунки Ислом Исломга интилганлар учун паноҳ, уни маҳкам ушлаганлар учун қалқондир.

Ҳой Ислом уммати, Ислом – Исломга кирган одам учун паногоҳ ва қаср бўлиб, бу қасрдаги инсон зафардан бошқа нарсага эришмайди.

Ҳой мусулмонлар, Ислом – Аллоҳ таоло бандаларидан ундан бошқасини қабул қилмайдиган диндир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِين﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85);

﴿إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الإِسْلامُ﴾

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳнинг сизларга бу дин воситаси билан берган неъматлари жуда ҳам буюкдир! Чунки одамлар Ислом дини келишидан илгари жаҳолат ичида яшаганлари учун залолатлар илдиз отган, зулмат бозори авжига чиққан ва қабоҳат ва жоҳилликлар чор атрофга ёйилган эди.

Одамлар асосан икки гуруҳга бўлинган эдилар:

Биринчиси: Китоб эгаси бўлишига қарамай туҳматлардан бош кўтармаган ва пайғамбарларни қотили бўлган, ҳаромхўр, табиати бузуқ, шафқатдан йўқсил, интиқомга лойиқ, малъун ва хор бўлган яҳудийлар.

Иккинчиси: залолатга юзтубан тушган, хочга топинган, Аллоҳ таолога: Аллоҳнинг рафиқаси ва фарзанди бор!,– дея озор берган, Роббул-оламийн ҳақида ёлғонларни тўқиган насоролардир. Аллоҳга қасамки, улар ҳақиқатан ҳам катта буҳтон тўқидиларки:

﴿تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنْشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدّا. أَنْ دَعَوْا لِلرَّحْمَنِ وَلَداً. وَمَا يَنْبَغِي لِلرَّحْمَنِ أَنْ يَتَّخِذَ وَلَداً. إِنْ كُلُّ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ إِلَّا آتِي الرَّحْمَنِ عَبْداً. لَقَدْ أَحْصَاهُمْ وَعَدَّهُمْ عَدّاً. وَكُلُّهُمْ آتِيهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَرْداً﴾

«Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлар. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас). Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келар. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У зотнинг ҳузурига келгувчидир» (Марям: 90 ­ 95).

Улар: «Аллоҳ – Масиҳ ибн Марямдир»,– дедилар. Бас, шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. На рафиқаси ва на фарзанди бўлмаган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Аллоҳ таоло хочга сиғинганлар айтаётган нарсадан юксакдир. Ҳолбуки, Аллоҳдан бошқаларни ўзларига иззат бўлиши учун илоҳ қилиб олган хочпарастлар, бутларга ибодат қилишни дин, ароқ ичиш ва чўчқа гўштини ейишни йўл қилиб олдилар. Насоро-христианлардаги ҳалол папа ёки роҳиблар ҳалол қилган нарса, ҳаром улар ҳаром қилган нарса, дин эса улар қонунлаштирган йўлдир! Шунинг учун ҳам роҳиб хоҳлаган одамини жаннатга, хоҳлаган одамини эса жаҳаннамги кирита олади! Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَاباً مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهاً وَاحِداً لا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ﴾

«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Робб деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир»(Тавба: 31).

Ҳой мўъминлар, бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишларидан олдинги китоб аҳлларининг ҳоли эди. Китоби бўлмаган халқлар эса ё бутга ёки оловга ёхуд шайтонга сиғинар эдилар. Улар Аллоҳ таолога турли хил ва шаклларда кофир бўлар эдилар. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадис Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнин пайғамбарлигидан олдинги одамларнинг куфр ва залолатларини қуйидагича тасвирлайди: «Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер аҳлига боқди ва улар ичидан (ҳақ динларини маҳкам ушлаган) китоб аҳлларидан қолганлардан бошқа барча арабу ажамлари Аллоҳнинг ғазабини келтирди» (Муслим 2865).          

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўз раҳмати ва фазли ила ҳақ дин ва ҳидоят билан, барча Оламларга раҳмат, махлуқотлар зарарига эса ҳужжат қилиб юборди. Аллоҳ таоло Уни оятлар, мўъжизалар ва ҳужжатлар билан қувватлади. Унга ўзидан аввалги китобларни тасдиқлаган ва уларни ўз ичига олган Китоб – Қуръон Каримни нозил қилди. Аллоҳ таоло инсониятга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш, Унга эргашиш ва Уни тасдиқлашни фарз қилди ва бунга пайғамбарлардан аҳд олди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ﴾

«Эсланг (эй аҳли китоб), Аллоҳ барча пайғамбарлардан: «Мен сизларга қандай Китоб ва ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) келгач, албатта унга иймон келтирарсиз ва ёрдам берарсиз», деб аҳд-паймон олгач …» (Оли Имрон: 81).

Ҳой мўъминлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун инсониятга пайғамбар қилиб юборилган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيراً وَنَذِيرا﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса жаҳаннам азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик» (Сабаъ: 28);

﴿قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعاً﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман»» (Аъроф: 158);

﴿وَأَرْسَلْنَاكَ لِلنَّاسِ رَسُولاً وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيداً﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизни Биз одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир» (Нисо: 79). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мен бутун инсоният учун (пайғамбар қилиб) юборилдим»– дедилар (Табароний ривояти).

Шунинг учун ҳам бутун жин ва инсоният, араб ва ажам, эркак ва аёл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришлари керак. Унга иймон келтирмаган банда, ким бўлишидан қатъий назар, жаҳаннам аҳлидан бўлади. Чунки бундай бўлиши ҳақ эканига ўзи тарафидан гапирмайдиган Зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу уммат ичидан Мени эшитган яҳудий ва насоро (христиан)лардан бири Мен билан бирга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлар экан, ҳажаннам аҳлидан бўлади» (Муслим 153).

Ҳой одамлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳга ҳамда Унинг Расулига иймон келтиринглар:

﴿يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُوراً تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ﴾

«(Эй (Ийсога) иймон келтир­ган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом)га ҳам иймон келтиринглар), (шунда)) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этар ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилар ҳамда сизларни мағфират қилар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир»(Ҳадид: 28).

 

Иккинчи хутба

(Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин).

Аллоҳнинг қуллари, бировингиз икки нарса билангина мўъмин бўлади ва унинг Исломи соғлом бўлади:

Биринчиси: Муҳамад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг бутун иносният ва жин оламига юборган пайғамбари эканига иймон келтириш;

Иккинчиси: Ислом динидан бошқа барча динга кофир бўлиб, уларнинг аҳли жаҳаннам аҳли эканига эътиқод қилиш.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿مَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى﴾

«Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди» (Бақара: 256).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мустаҳкам ҳалқа – Ислом динини маҳкам ушлаш икки нарсага: шайтонга кофир бўлиш ва Аллоҳга иймон келтиришга боғлиқ эканини баён қилди.

Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: ««Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деган ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган нарсаларга кофир бўлган одамнинг молу мулки(нинг талон-тарож қилиниши), қони(нинг ноҳақ тўкилиши) ҳаром қилингандир. У (молу мулки)нинг ҳисоби эса Аллоҳгадир» ҳадислари бор (Имом Муслим 23).

Ушбу ҳадисни шарҳлар экан Аллома Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Бундан кўринмоқдаки, Аллоҳ таолонинг ўзигагина шериксиз ибодат қилишни эътиқод қилиш, бунга эътиқод ва талаффуз билан иқрор бўлиш, Аллоҳнинг Ўзигагина итоат ва бўйинсуниш нуқтаи назаридан ибодат қилиш, бунга зид бўлган барча аҳд, сўз ва ҳаракатлардан воз кечиш зарур. Бу эса Аллоҳни яктолаётган муваҳҳидларни севиш, улар билан дўстлашиш ва уларга ёрдам бериш, ҳамда мушрикларни севмаслик ва уларга адоват қилиш билангина тўкис шаклини олади».

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳга ҳамда пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймонингизни рўёбга чиқаринглар! Шояд шундагина жаннатдек жойни қўлга киритиб, жаҳаннамдек ёмон жойдан қутуларсизлар.  



Report Page