Qur’on va sunnat

Qur’on va sunnat

Manba: www.islamnuri.com

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلا أُخْبِرُكُمْ بِمَنْ يَحْرُمُ عَلَى النَّارِ أَوْ بِمَنْ تَحْرُمُ عَلَيْهِ النَّارُ عَلَى كُلِّ قَرِيبٍ هَيِّنٍ سَهْلٍ» (رواه الترمذي).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга дўзахга ҳаром бўладиган – ёки дўзах унга ҳаром бўладиган – одам ҳақида айтиб берайми?! (Одамларга ўзини) яқин тутувчи, мулойим ва очиқкўнгил ҳар бир кишига (дўзах ҳаромдир)» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ عَائِذ بْن عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «إِنَّ شَرَّ الرِّعَاءِ الْحُطَمَةُ» (أخرجه مسلم).

Оиз ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Роъий (ҳоким)ларнинг энг ёмони бераҳмларидир» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Мулойимлик, оғир-босиқ бўлиш ҳамда шошқалоқ бўлмаслик Аллоҳ яхши кўрадиган, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган хислатлардан. У мусулмонлар ўртасида раҳм-шафқат, меҳр-мурувват тарқалишига ва бунинг натижасида кўп яхшиликлар ҳосил бўлишига сабабдир. Қўполлик, тошбағир ва раҳмсизлик Аллоҳ ёмон кўрадиган, Ислом қоралаган ёмон ахлоқлар жумласидан бўлиб, мусулмон киши ундан сақланиши лозим. Чунки у кибр ва зўравонликдан содир бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Аллоҳ ҳар бир ишда мулойимлик бўлишини яхши кўради.
  2. Мулойимлик яхшиликларга сабаб бўлади.
  3. Халқлар билан мулойим ва очиқкўнгиллик билан муомала қилиш – жаннат аҳлининг сифатларидан.

188. Табассум қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу хусусдаги одатлари ҳақида


عَنْ جَرِيرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا حَجَبَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُنْذُ أَسْلَمْتُ وَلا رَآنِي إِلاَّ تَبَسَّمَ فِي وَجْهِي (رواه البخاري).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени (ҳузурларига киришимдан) ман қилмадилар ва қачон мени кўрсалар, юзимга таббасум билан боқар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَكْثَرَ تَبَسُّمًا مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (رواه الترمذي).

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра сертабассум бирон кишини кўрмадим» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَقُومُ مِنْ مُصَلاهُ الَّذِي يُصَلِّي فِيهِ الصُّبْحَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَإِذَا طَلَعَتْ قَامَ وَكَانُوا يَتَحَدَّثُونَ فَيَأْخُذُونَ فِي أَمْرِ الْجَاهِلِيَّةِ فَيَضْحَكُونَ وَيَتَبَسَّمُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (أخرجه مسلم).

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то кун чиққунича бомдод намозини ўқиган жойларидан турмас эдилар. Кун чиққанидан сўнг турардилар, (саҳобалар) гаплашиб туришар, жоҳилиятдаги ишлар ҳақида гапириб кулишар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам табассум қилардилар» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنْ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلالِ لَكَ صَدَقَةٌ وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنْ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ» (رواه الترمذي وقال حسن غريب،وحسنه الألباني).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биродаринг юзига табассум билан боқишинг садақа, амри маъруф ва наҳий мункар қилишинг садақа, адашиб қолган кишини йўлга солиб қўйишинг сен учун садақа, кўзи яхши кўрмайдиган одамга кўз бўлишинг сен учун садақа, йўлдан ахлат, тикан ва суякни олиб ташлашинг сен учун садақа, челагингдан биродаринг челагига сув қуйиб беришинг сен учун садақа» (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 572).

Шарҳ:

Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз унинг қалбига етиб боришнинг ва унда сизга нисбатан бўлиши мумкин гина-адоватни кетказишнинг энг яқин йўлидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон кишини мусулмон биродарига очиқ юзли ва табассумли бўлишга йўллаганлар ва унинг табассумини садақа деб атаганлар. У зот ўзлари асҳобларига табассум билан боқардилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Мусулмон кишининг юзига табассум билан боқиш суннат;
  2. Биродарингиз юзига табассум қилишингиз сиз учун садақа;
  3. Кўп табассум қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одати шарифаларидан эди.

189. Кўп кулишдан қайтарганликлари


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تُكْثِرُوا الضَّحِكَ فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ» (رواه ابن ماجه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кўп кулманглар! Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради» (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 506).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُسْتَجْمِعًا قَطُّ ضَاحِكًا حَتَّى أَرَى مِنْهُ لَهَوَاتِهِ إِنَّمَا كَانَ يَتَبَسَّمُ (رواه البخاري).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кичик тиллари кўринадиган даражада қаҳқаҳа отиб кулганларини кўрмадим. У зот фақат табассум қилар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эмасди, балки у зот ундан қайтарганлар ва кўп кулиш қалбни ўлишига сабаб бўлишини хабар берганлар. Ул зот табасуус қилардилар. Ул зотда биз учун гўзал намуна бор.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Кўп кулишдан қайтарилган;
  2. Кўп кулиш қалбнинг ўлишига сабабдир;
  3. Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан бўлмаган.


Report Page