Qitmirchol
@qitmirchol1. Президентнинг “Асосий қонунда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши лозим” деган таклифи жуда долзарб муаммонинг ечими сифатида кўриш мумкин. Масалан, менинг уйим Хоразм вилоятида бузилиб кетганида унинг компенсациясини ўз вақтида ололмаганмиз, уйимиз жойлашган еримиз шаҳар марказида жойлашган бўлса-да, уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдон шаҳар чеккасидан ажратилган. Агар ушбу модда амалиётга жорий қилинса энди мен уйимни хоҳласам бузаман, хоҳламасам йўқ. Мен шу таклифни бошқа “снос”дан азият чекканлар ҳам қўллаб қувватлайди деб ўйлайман. Уй-жойим ёки бизнесим авлодларимга фарзандларимга мерос бўлиб қолишига ишонаман.
2. Бош қомусда ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилиши шартлиги бўйича таклиф айнан аёлларнинг дардини қўтариб чиққан деб ўйлайман. Хусусан ўзим ҳам олий маълумотлиман, магистратурани ҳам битирганман. Учта тилни биламан. Лекин бир неча хусусий ва давлат ташкилотларига иш сўраб борганимда оила қурганим, тез орада ҳомиладор бўлишим мумкинлигини инобатга олишим турли баҳоналар билан ишга олишмаган. Энди уларни ҳаракати қонунга зид топилишини ҳамда биз аёлларнинг қонуний ҳуқуқларимизнинг Конституцияда акс эттириши менга умид бағишламоқда.
3. Президентимизнинг “Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик ҳам ўз аксини топиши зарур” деган ғояси ўзи амалиётда мавжуд, лекин келажакда бу нарса янада давом этиши учун ҳам Конституцияда мустаҳкамланиши муҳим деб ҳисоблайман. Эҳ беғубор болалигимизни бир қисми пахта даласида ўтганда .... Бугун болаларимиз ўқиб, олим бўлиб дунёни сўрайдиган замонлар келди.
4. Юртбошимиз Мирзиёев томонидан Конституцияга ўзгартириш киритиш борасидаги таклифларида Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозимлигини билдирди.
Ушбу таклиф деярли ўлик ҳолатда қолаётган ННТ ташкилотлар, журналистик фаолиятнинг айрим соҳаларини ривожига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун бу таклифни ўзим фаолият юритаётган ННТнинг ривожига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги таъкидлаб ўтмоқчиман.
5. Педагог ходимлар мақомини Конституцияда мустаҳкамланиши таълим соҳасидаги “инқилоб”
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали ўқитувчиларни обрўсизлантирувчи материаллар кўпайиб кетгани маълум. Касаба уюшмалари ҳам таълим, ҳам тарбия бериб эвазига ёмон отлиқ бўлаётган ўқитувчиларни ҳимоя қилиш ўрнига, уларга “огоҳлантириш бериш, омма олдида кечирим сўрашга мажбур қилиш, улар билан профилактик суҳбат ўтказиш” ишлари билан банд эди.
Президент ўз мурожатларида кўп маротаба ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларга имтиёзлар жорий қилиш, ишини самарали олиб бориш учун турли бюрократик тўсиқлар, хусусан, қоғозбозликни бартараф этиш ҳақида таъкидлаб ўтган эди. Эндиликда уларнинг мақомини Конституция даражасида белгилаб қўйилиши, шубхасиз, нафақат мазкур касб эгаларига, балки бутун таълим тизимига қаратилган улкан эътибордир.
Шу ўринда бир қизиқарли маълумот: Германияда адвокатлар маошлари ўқитувчиларникидан кўпроқ бўлишини талаб қилганларида, Судя уларга “Қандай қилиб Сизларни ўқитган одамлардан кўра кўпроқ маош олишингиз мумкин?” деган экан. Дарҳақиқат, инсон қандай ютуқларга эришмасин, қандай мансабни эгалламасин бунда ўқитувчиларнинг ўрни, хиссаси катта. Зеро, атоқли шоир Э. Воҳидов айтганидек…
Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.
Жамиятда ўқитувчининг мақоми мустаҳкамланмас экан, таълимнинг сифати яхшиланмайди. Шу нуқтаи назардан Конституцияга киритилаётган бу таклифни таълим тизимига, келажак авлодга бефарқ бўлмаган ҳар бири киши қўллаб-қувватлаши керак…
6. Инсон робот эмас!!!
“Яхши дам мехнатга ҳамдам” деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Кечкача ишлайсану, энди уйга бориб фарзандлар билан маза қилиб овқватланаман, бироз ўйнайман деганингда қаерландандир ишлар чиқиб келади. Якшанба, байрам кунлари, мехнат таътилини айтмаса ҳам бўлади. Буёғда ошна-оғайнилар билан чойхонани кўрмаганимизга минг йил бўлдиёв! Иш вақтидан ташқари ишлаганинг учун қўшимча иш ҳақи тўпланиши ҳақидаги қоида эсдан ҳам чиқиб кетган. Ўз вақтида, етарли дам олган кишининг соғлиғи яхши, руҳи тетик, кайфияти аъло, ишида унум бўлади. Шунинг учун давлат ишида бўладими, хусусий секторида бўладими инсон дам олиши ҳуқуқига эга. Ўз ҳақ-ҳуқуини ўзини хурмат қиладиган, оиласини, яқинларини қадрлайдиган кишилар Конституцияга киритилаётган ушбу ўзгартиришни қўллаши керак. Зеро, “Ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эга”….