Qashqadaryo-ahli.uz

Qashqadaryo-ahli.uz

https://t.me/Qashqadaryo_ahli

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 23- мактабнинг 11- синф ўқувчиси М.А (қиз бола) бугун эрта тонгда ўз яшаш уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «Nasafnews»нинг Ички ишлар бошқармаси тизимидаги манбаси хабар берди.

Вафот этган марҳума қиз нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

У мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Тиришқоқлиги ва билимга чанқоқлиги билан тенгдошлари орасида ўрни бор эди.

Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан мактаб раҳбариятига хизмат текшируви тайинланган.

https://t.me/Qashqadaryo_ahli

Report Page