Qaror.

Qaror.

T.me/yurtboshim

Янги қарор. Ўзбекистон яна бир халқаро конвенцияга қўшилади

 

Янги қарор. Ўзбекистон яна бир халқаро конвенцияга қўшилади

Фото: «Kadrovik.uz»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда келтирилган.

Президент қарорига мувофиқ, ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.

Ўсимликлар карантини соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш, соҳадаги халқаро шартномаларга, шу жумладан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил) қўшилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, миллий қонунчиликнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги барча халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда хорижий давлатлар карантин хизматлари билан (Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Арманистон Республикаси, Таиланд Қироллиги, Япония, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Латвия Республикаси, Бангладеш, Ҳиндистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва бошқалар) ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича битимларни тузиш масаласини ишлаб чиқиш, шу жумладан бундай битимлар лойиҳаларини тайёрлаш мазкур ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тузилмаси кенгайтирилди ҳамда қатор имтиёзларга эга бўлди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилади ҳамда 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан, 2020 йилнинг 1 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мамлакатда карантин ҳолатни яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоб ва приборлар, машина ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинди.

Яна бир муҳим жиҳати — ўсимлик карантини бўйича инспекторлар фаолияти рейтинг тизимида баҳоланиб, 50 фоиздан 150 фоизгача устама билан рағбатлантирилади.


Report Page