Пул бозоридаги операциялар бошқармаси, Пул ва молия бозорини ҳамда банк тизими ликвидлигини таҳлил қилиш бўлими етакчи иқтисодчиси

Пул бозоридаги операциялар бошқармаси, Пул ва молия бозорини ҳамда банк тизими ликвидлигини таҳлил қилиш бўлими етакчи иқтисодчиси



Мажбуриятлар:

  • Бўлим фаолиятига тегишли бўлган операцияларни дастурий таъминотини такомиллаштириш, автоматлаштириш, таҳлил қилиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • Пул ва молия бозорида тижорат банклари томонидан банк тизимидаги ликвидлилик ҳолатини таҳлил қилиш бўйича моделларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
  • Тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг сўровларига ўз вақтида тушунтиришлар ва жавоблар тайёрланишини таъминлаш;
  • Пул бозорини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Молия-иқтисод ёки ахборот технологиялар йўналишида олий маълумотга эга бўлими лозим.
  • Иш тажрибаси: Банк-молия соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси - рус тили ва инглиз тили (яхши даражада) - интернет тармоғи ва бошқа турли манбалар орқали илғор хорижий амалиётларни ўрганишда, халқаро молиявий ташкилотлар вакиллари билан бўладиган мулоқотларда иштирок этишда фойдаланилади. (IELTS B2 сертификати мавжуд бўлган номзодларга устуворлик берилади).
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида, грамматик ва орфографик хатоларсиз ёзишни били1пи лозим.
  • “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси банк тизимига оид бошқа қонун ва қонуности (низом, йўриқнома, тартиб ва ҳ.к.) ҳужжатларни билиши талаб этилади.
  • Компьютер дастурларида хусусан, MS Office дастурида ишлай олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар


Report Page