Пучон университети ректори билан ҳамкорлик истиқболлари борасида фикр алмашилди

 Пучон университети ректори билан ҳамкорлик истиқболлари борасида фикр алмашилди

@edu.uz

Бугун Жанубий Корея Республикасидаги Пучон университети ва унинг Тошкент шаҳридаги филиали раҳбарларидан иборат делегацияни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов қабул қилди.



Унда Жанубий Корея Республикасидаги Пучон университети ректори жаноб Хон Жонг Сок, биринчи проректори Мр. Лее Жонг Бок ҳамда Пучон университети Тошкент шаҳар филиали ректори Виктор Вениаминович Нам делегацияси билан биргаликда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасадди раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Пучон университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-июлдаги қарорига биноан ҳамкорликда ташкил этилган. Унда мактабгача таълим, корейс тили ва менежмент, архитектура йўналишлари мавжуд.

Мазкур олий таълим муассасаси  Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда Пучон университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга оширади. Ўқув жараёнлари кредит-модуль тизимига асосланган.

Учрашувдан кўзланган мақсад олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. Шуни айтиш жоизки, Пучон университети ректорининг Тошкент филлиалига илк ташрифи эсда қоларли таассуротлар билан якунланганини таъкидлади.

Раҳбарлар бугунги учрашувда ҳамкорликнинг давомий ҳамда самарадор бўлишига ишонч билдирдилар.

Report Page