Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 4 312 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди

Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 4 312 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди


АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижросини таъминлаш борасида барча чоралар  кўрилмоқда.

Асосий эътибор, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилмоқда.

Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 минг 456 нафар хотин - қизлар ва 29 минг 198 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилишга доир ишлар давом  эттирилмоқда.

Ёшларларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, 2 минг 460 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 3 минг 793 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1 минг 10 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 3 минг 381 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 3 минг 270 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

 “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилди ва 500 мингга яқин оталиққа олинадиган ёшларнинг рўйхатлари  шакллантирилди.

Бугунги кун ҳолатига ёшларнинг 2 минг 881 нафарини бандлиги таъминланди, 1 минг 796 нафари касб – ҳунарга йўналтирилди, 400 нафарига кредит ажратилди, 475 нафарига 536 млн. сўм

моддий ёрдам кўрсатилди, 191 нафар ёшларга

712 млн. сўм субсидия ажратилди.

Аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратишга қаратилган дастурлар ижроси устидан назорат ҳам кучайтирилди.

Хусусан, ўтказилган ўрганишларда 31 минг 087 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка   тортилди.

Бундан ташқари, 274 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган   966  млн.  сўм  иш  ҳақлари  ундириб  берилиши  таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 4 минг 312 нафар ишсиз фуқаролар   ишга  жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон - торож  қилинганлиги  аниқланиб,  34  та  жиноят  иши  қўзғатилди.

Тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беришга алохида эътибор каратилди.

Утган даврда тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 8 минг 257 нафарига “Тез ёрдам” тамойили  асосида  амалий  ёрдамлар  кўрсатилди.

Шундан 1 минг 509 нафарига 265 млрд. сўм кредит, 238 нафарига 168 гектар ер майдони,

46 нафарига бино ажратилиши, 458 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 3 минг

759 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий   кўмак  берилди.

Натижада, фаолият кўрсатмаётган 4 минг 432 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 3 мингдан ортиқ  иш  ўринлари  йўқотилишининг  олди  олинди.

Шунингдек, 6 минг 200 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб,

бартараф этилди ҳамда 3 минг 100 нафар тадбиркорларнинг бузилган   ҳуқуқлари   тикланди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1 минг 644 та муаммолар ижобий  ҳал  этилди.

Кредит маблағлари талон – торожини олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини   таъминлаш ишлари  устидан  назорат  янада  кучайтирилди.

Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 трлн. сўми амалда ундирилди, 5,7 трлн. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг  иш  ҳақига  қаратилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 трлн. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва

мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят ишлари  қўзғатилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида жами 14,3 трлн. сўмлик   ёки  54  фоиз   муаммоли  кредитлар  қисқартирилди.

Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон - торож қилинишининг   олдини  олиш  чоралари  кўрилмоқда.

Утган даврда ҳар бир қурилиш - таъмирлаш лойиҳаси прокуратура органларида ўрганилиб, янгидан бошланувчи 1 минг 268 та объект учун тайёрланган лойиҳа - смета ҳужжатларидаги

1,8 трлн. сўм (еки 22 фоиз) маблағ мақбуллаштирилиши орқали бюджетдан ортиқча  харажат  қилинишининг  олди  олинди.

Шу билан бирга, қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 26,6 млрд. сўмлик

сифатсиз ишлар ва 44,5 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида  бартараф  этилиб,  ҳуқуқбузарликлар  олди  олинди.

Олиб борилган назорат тадбирларида 32 та жиноят ишлари қўзғатилиб,  давлатга етказилган 17,6  млрд.  сўми зарар ундирилди.

Аҳолининг коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис ташкилотларидан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича зарур  чоралар  кўрилмоқда.

Натижада, бошқарув сервис корхоналарининг 299 млрд. сўмлик, иссиқлик корхоналарининг 249,2 млрд. сўмлик, ичимлик суви корхоналарининг  1  трлн.  сўмлик  қарздорликлари  ундирилди.

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш   борасидаги  тадбирлар  тизимли  равишда   давом   эттирилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 5 минг 763 тасида ёки 61 фоизида жиноят қайд этилмади, 2 минг 947 таси

ёки 31,2 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва   камайишига  эришилди.

Тезкор - қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 6 минг 880 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда   бўлган   3 минг 324   нафар   шахснинг   ушланиши   таъминланди.

Суриштирув ва тергов органларининг 29 минг 448 нафар шахсга нисбатан  23 минг 439  та  жиноят  иши  ўрганилиб,  судларга  юборилди;

Бевосита  прокуратура  органлари  томонидан:

– 5 минг 504 нафар шахсга нисбатан 3 минг 563 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 1,5 трлн. сўмлик зарар ундирилди.

 Фаолият ошкоралигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий  маданиятини  юксалтириш  соҳасида:

– аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун - моҳиятини етказиш мақсадида 64 минг 387 та тадбир ташкил этилди.

– Интернетдаги Бош прокуратура расмий сахифаларида 6 минг 936 та тезкор хабарлар, юқори резонансга сабаб бўлган воқеа  ва  ҳодисалар  ҳақидаги  ахборотлар  эълон  қилинди.

Прокуратура тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида 11 та брифинг ўтказилди. 


Report Page