Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар фуқаро иш билан таъминланди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижросини таъминлаш борасида зарур чоралар  кўрилмоқда.

Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 минг 456 нафар хотин – қизлар ва 18 минг 84 нафар ёшларга кўмак бериш ишлари давом   эттирилди.

Бу борада “Ёшлар ва бизнесни қўллаб - қувватлаш йили”да ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга  алоҳида  эътибор  қаратилди.

Жумладан, 1 минг 731 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 406 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 2 минг 871 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 минг 369 нафарининг турли курсларида ўқитилишида ва 6 минг 407 нафарига контракт пули тўлаб берилишида кўмаклашилди.

Прокурорлар секторларидаги 1 минг 231 та маҳаллаларга мингдан ортиқ прокуратура ходимлари бириктирилиб, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари амалга   оширилди. Хатлов якунларига кўра, 500 мингга яқин оталиққа олинадиган ёшларнинг  рўйхатлари  шакллантирилди.

Хатловда аниқланган “оғир”, “жиноят содир этишга мойил” ва “ишсиз” ёшларнинг муаммоларини баратараф этиш  бўйича   ишлаб чикилган “Йўл   харита”лари ижрога  қаратилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 258 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 25 та жиноят иши қўзғатилди, 984   нафар   шахснинг   бузилган  ҳуқуқлари  тикланди.

Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 26 минг 037 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар   тегишли   жавобгарликка   тортилди.

Бундан ташқари, 128 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган   400  млн.  сўм  иш  ҳақлари  ундириб  берилиши  таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар ишсиз фуқаролар иш   билан   таъминланди.

Аҳолининг коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис ташкилотларидан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича зарур  чоралар   кўрилмоқда.

Бу борада янги тизим жорий этилиб, унга кўра, 811 та бошқарувчи ташкилотларнинг раҳбарлари маблағларни мақсадсиз сарфламаслик юзасидан расман огоҳлантирилди, 75 минг 600 нафар мулкдорларга мажбурий тўловни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилди,

39,5 млрд. сўм қарздорликларни ундириш бўйича судларга 22 минг 900 та аризалар киритилди, 60,5   млрд.   сўм   қарздорлик   ундирилди.

Тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни  бартараф  этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан:

– 801 нафар тадбиркорга 165 млрд. сўмлик кредит, 289 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 655 нафарига

коммуникация тизимларига уланишида амалий  ёрдам  кўрсатилди;

– прокуратура кўмаги билан 1 минг 146 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, 2 минг 285 та субъектнинг фаолияти тикланди,   4 минг 402  та  янги  иш  ўринлари  яратилиши  таъминланди.

Бундан ташқари, Бош прокурор кўрсатмаси билан Республиканинг барча ҳудудларидаги йирик хорижий инвестиция  лойиҳаларга вилоят прокурорлари ҳамда ўрта лойиҳаларга туман прокурорлари бириктирилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар томонидан хорижий инвестицияларни ўзлаштириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ муаммолар   “Тез   ёрдам”   тамойили   асосида   бартараф   этилди.

Тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, лойиҳа ташаббускорлари ва экспортёр корхоналар фаолиятида юзага келган 155 та муаммоли

масалалар   аниқланиб,   61   таси   жойида   бартараф  этилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 94 та муаммоларларни ҳал этилишини таъминлаш бўйича “Чора - тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ижроси  алоҳида  назоратга  олинди.

Ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон - торож қилинишининг   олдини  олиш  чоралари  кўрилмоқда.

Жумладан, тасдиқланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига асосан жорий йилда бюджетдан

20,8 трлн. сўм маблағ ажратилиши

ва 1 минг 809 та объектда қурилиш - таъмирлаш   ишлари   амалга   оширилиши   белгиланган.

Ҳозирда янгидан бошланган 1 минг 284 та объектнинг лойиҳа ташкилоти аниқланиши,

1 минг 270 тасининг лойиҳа - смета ҳужжатлари

ишлаб чиқилиши, уларнинг 1 минг 001 таси бўйича давлат экспертизаси ва 708 таси бўйича комплекс экспертиза хулосалари олиниши таъминланди.

Кўрилган чоралар натижасида лойиҳа ҳужжатларидаги 1,3 трлн. сўмлик қиймат мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча маблағ

харажат  қилинишининг  олди  олинди.

Ушбу маблағнинг 616,9 млрд. сўми лойиҳа ишлаб чиқиш пайтида, 467 млрд. сўми давлат экспертизасида, 122,2 млрд. сўми комплекс экспертизада ва 75 млрд. сўми шаффоф тендер савдоларида  иқтисод  қилинди.

Шунингдек, бюджетдан энг кўп маблағ олувчи вазирликларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар билан биргаликда соҳа масъулларининг аниқ вазифалари белгиланди ва тегишли  қўшма  қарорлар  имзоланди.

Мазкур қўшма қарорлар билан республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилиб, жами 1 минг 694  нафар  масъуллар  бириктирилди.

Шу билан бирга “Йўл харита”лари тасдиқланиб, уларда меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш, рақамлаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ 210 дан ортиқ   вазифалар  белгиланди.

Вазирликлар ва уларнинг тизим ташкилотлари томонидан харажатлар сметасини тузиш жараёни ўрганилиб, ортиқча маблағларни режалаштириш ва бюджет ижроси жараёнида доимий мониторинг олиб бориш орқали мақсадсиз ва самарасиз харажатларнинг олди  олиш  чоралари  кўрилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳлар томонидан амалдаги меъёрларга нисбатан 3 минг 619 та штат бирликлари ҳамда бошқа тўловларнинг нотўғри режалаштирилганлиги аниқланиб, жами 452,1 млрд. сўм ортиқча маблағлар сарфланишининг олди олинди..

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши

курашиш   борасида  тизимли  ишлар  амалга  оширилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 минг 184 тасида ёки 76 фоизида жиноят қайд этилмади, 1 минг 828 таси ёки 19,4 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига   ва   камайишига  эришилди.

Тезкор - қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 6 минг 876 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 2 минг 106 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка   риоя   этилишини   таъминлаш   чоралари  доирасида:

– суриштирув ва тергов органларининг 17 минг 164 нафар шахсга нисбатан  13 минг 686  та  жиноят  иши  ўрганилиб,  судларга  юборилди;

Бевосита  прокуратура  органлари томонидан:

– 3 минг 518 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 3 минг 084 нафар шахсга нисбатан 2 минг 023 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 828,4 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

Фаолиятга рақамли технологияларни кенг жорий этиш чоралари доирасида Бош прокуратуранинг электрон иш юритиш

дастури  мунтазам  такомиллаштирилиб  борилмоқда.

Ўтган даврда рақамлаштириш билан боғлиқ

3 та янги дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди, “Электрон ҳукумат” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг 75 дан ортиқ ахборот тизимлари Бош   прокуратуранинг  ахборот  тизими  билан  интеграция   қилинди.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда “argos.uz” ахборот тизимини Бош прокуратуранинг ахборот тизими   билан   интеграция   қилиш   ишлари   амалга   оширилмоқда.

Фаолият ошкоралигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий  маданиятини  юксалтириш  соҳасида:

– аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун - моҳиятини етказиш мақсадида 37 минг 801 та тадбир ташкил этилди,

шундан 11 минг 572 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди;

– Бош прокуратура расмий веб - сайтида

967 та, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг жамоатчилик учун қизиқарли бўлган 2 901 та хабарлар эълон  қилинди.

Шунингдек, прокуратура тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида 7 та брифинг ўтказилди.

Бу  борадаги  ишлар  давом  эттирилмоқда.

 


Report Page