Прокурор ёшлар билан мулоқот қилди
Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи Санъатбек Раҳманов ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи. Унда гилам ювиш шохобчаси очиш учун барча дастгоҳлар мавжуд, бироқ ер масаласи муаммо бўлиб турибди...
3-умумий ўрта таълим мактаб битирувчиси Гулчеҳра Мўминжонова эса тикувчилик бўйича ўқув курсларида таҳсил олиш ниятида, бироқ ҳудудда фаолият юритаётган ўқув курслари томонидан берилган сертификатлар билан бирор жойга ишга жойлашиш муаммо.
Шу каби ёшларни ўйлантирган бир қатор муаммолар Оҳангарон шаҳар прокурори ва ёшлар ўртасида ташкил этилган онлайн ва юзма-юз мулоқотлар чоғида кўтарилди.
Жараёнда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан ёшларга тегишли тавсия ва йўл-йўриқ кўрсатилди. Барча мурожаатлар шахсан прокурор назоратига олинди.
Ҳа, бугун ёшлар томонидан содир этилаётган турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишда уларни тинглаш, муаммоларини ўрганиш, кўмак кўрсатиш ва, албатта, бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Мутасаддилар ва ёшлар ўртасида олиб борилаётган мулоқотлар ана шу мақсадга хизмат қилиши шубҳасиз.
Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар Кенгаши.