Прокурор ва ёшлар учрашуви
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиЯнги 2020 йил ҳам кириб келди. Янги йилнинг дастлабки ҳафталаридан секторлар раҳбарлари маҳалла аҳли ва ёшлари билан мулоқотга киришдилар. "Ҳоким ва ёшлар", "Прокурор ва ёшлар", "Сектор раҳбари ва ёшлар" каби мавзулар доирасида сайёр ва оммавий қабуллар яна давом эттирилаяпти
. Ушбу учрашувлар юқори савияда ўтишига эътибор қаратилган.
- "Гуулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини 2-секторга қарашли бўлиб, унда сектор раҳбарининг иш-режасига мувофиқ ҳамда аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллалар кесимида сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилиб келиниши белгиланган,- дейди
Ангрен шаҳар Прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов.
- Айниқса, айнан “Гулбоғ” маҳалласида 3504 нафар аҳоли сони ва 6 та кўча ҳисобга олиниб, ҳудудда учрашувлар, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш ҳажмига кенг ўрин берилган. Ўтган йилнинг ўзида мактаб, маҳалла гузари, кўчаларда уйма-уй юрилиб, хонадонлардаги муаммолар ўрганилган. Одамлар билан мулоқот давом этаяпти.
Жумладан, ўтган йили “Боғбон” кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи Неъматова Насиба сайёр қабулда электр смиёғочини алмаштириш бўйича қилган мурожаати қаноатлантирилди. “Боғбон” кўчаси 32-уйда яшовчи ногиронлиги бўлган Бузруков Ваҳобхонга ногиронлик араваси сектор томонидан ажратилди. “Чароғон” кўчаси Абдуҳолиқ Холтурсуновга қўшимча яна битта суюлтирилган газ учун газ баллони тақдим этилди. “Анҳор” кўчасидаги 27-уйдаги фуқаро РокияТурмановага газ плитаси ва газ баллони тақдим этилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Асосан газлаштириш ва аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан муаммолар ўрганилган. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот масъулларига етказилган, ижроси назоратда. Имкон қадар ечими ижобий бўлишига эътибор қаратилаяпти.
Жорий йилнинг дастлабки ҳафтасида шаҳар прокурори Д.Юсупов яъни, 10 январь куни илк мулоқотни "Гулбоғ" маҳалласидан бошлади. “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлишига қарамай, маҳалла фаоллари ва катта ёшдаги фуқаролар ҳам тадбирда қатнашдилар.
Шаҳар прокурори Гулбоғ МФЙдаги ёш тадбиркор томонидан фаолият олиб борилаётган хусусий мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди.
Сектор раҳбари янги барпо этилган болалар боғчасининг аҳволи билан танишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшлар томонидан мурожаатлар батафсил кўриб чиқилди. Ҳвр бир мурожаат муҳокама қилиниб, ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бугунги кунда маҳаллада мавжуд камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Эътиборлиси, яқин кунларда маҳаллада газлаштириш билан боғлиқ муаммоларга ҳам барҳам берилади.
Сайёр қабулда асосан газлаштириш ва ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан мурожаатлар муҳокама қилинди. Ҳар бир масала мутасадди ташкилот масъулларига етеазилиб, ижроси назоратга олинди. Ечими ижобий бўлишига эътибор қаратилди