Прокурор ва ёшлар
Онлайн учрашув
“Ёшлар ойлиги” доирасида Пискент туман прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Прокурор ва ёшлар ” учрашуви ўтказилди. Карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда онлайн тарзда ташкил этилган мулоқот давомида ёшлар 10 дан ортиқ саволлар билан мурожаат қилдилар.

Туман прокурори Рустам Мусоев ёшларнинг бандлик, спорт мажмуалари фаолияти, ўқув марказлари қачон очилиши билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб берди.
Жумладан, вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар “Навоий” маҳалласидан А.Икромов, “Лолаариқ” маҳалласидан С.Рахмонқулов, Ф.Омонқулов, “Ойбек” маҳалласидан А.Мамадалиевнинг бандлик масаласидаги мурожаатига жавобан туман прокурори деҳқончилик қилиш учун ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун ёшларга 0.30 га ер майдони ажратилишини маълум қилди.
-Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонилан ойлик доирасида ёшларнинг сектор раҳбарлари билан онлайн учрашувларини ташкил этиш, уларни қийнаган муаммолар ва қизиқтирган саволларга жавоб олиш режалаштирилган,-дейди туман кенгаши раиси Асқар Пўлатов.