Прокурор ва Ёшлар учрашуви

Прокурор ва Ёшлар учрашуви

ТКТИ Шаҳрисабз филиали матбуот котиби Турдиалиева Гулноза

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2020 йил 3-июндаги Шаҳрисабз шаҳрида “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва 30-июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш тўғрисидаги 02-01/22 сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18-июнь куни Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар Иттифоқи кенгаши раиси Шахзод Ғаниев ва ТКТИ Шаҳрисабз филиалининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Дилшод

Темиров ташаббуслари билан Шаҳрисабз шаҳар прокурори ва ёшлар учрашуви онлайн тарзда ташкил этилди. Учрашув Шаҳрисабз шаҳар прокурори Б.Бекбутаев иштирокида ZOOM дастури орқали амалга оширилди. Унда ТДПУ Шаҳрисабз филиали, ТКТИ Шаҳрисабз филиали, Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими, Шаҳрисабз шаҳридан 45 нафар талабалар-ёшлар, тижорат банклари, Шаҳрисабз шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, турли ташкилотлар, жумладан, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.  

2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари, қабул жараёнлари, имтиҳон олинадиган ҳудудлар тўғрисида кўплаб саволлар бўлди ва бу саволларга ТКТИ Шаҳрисабз филиали директори Муталов Ш.А. жавоб берди. Шунингдек, билдирилган таклиф ва мурожаатларга ташкилот раҳбарлари атрофлича жавоб беришди, ёшлар эса ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


Report Page