Профилактика инспектори қидирувдаги шахсни қўлга олди
Toshkent viloyati IIBBМаълум бўлишича 1994 йилда туғилган, Хоразм вилоятида яшовчи Азамат П. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига терговга келмай, яшириниб юрганлиги учун унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган «Қидирув» тезкор-профилактик тадбири давомида, ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант С.Акромходжаев томонидан ушбу шахснинг қидирувда эканлиги аниқланиб, ушланган. Тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши таъминланган.
ИИББ Ахборот хизмати