Профилактик учрашув
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ИИВ Академияси магистратура тингловчиси, подполковник Элёр Эргашев билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир доирасида гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланиши, шунингдек, диний экстремистик оқимлар ғояларига алданиб қолиш ҳолатларини олдини олиш бўйича талабаларга ҳуқуқий-маърифий тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида подполковник Элёр Эргашев ёшлар ўртасида гиёҳвандликка мойилликка олиб келувчи омиллар, диний экстремистик ғояларнинг тарқалиш усуллари ва уларнинг оғир оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, иштирокчиларга профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, шахсий хавфсизликни таъминлаш, интернет орқали тарқатилаётган радикал ғояларга нисбатан онгли иммунитетни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.
Учрашув ўзаро мулоқот ва савол-жавоблар руҳида ўтди. Талаба-ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.