Президентимизнинг саммитдаги таклифлари-дунё ҳамжамияти эътиборида
Президентимизнинг ШҲТ саммитидаги нутқи билан танишар эканмиз, коннцептуал аҳамиятга эга ушбу нутқда хавфсизликни таъминлаш, давлатлараро муносабатларни янада яхшилашга қаратилган, аниқроғи ШҲТ фаолиятини янги босқичга кўтариш имконини берадиган бир қатор таклифлар илгари сурилганлигига амин бўлдик. Ана шундай муҳим таклифлардан бири ШҲТ минтақасида тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қиладиган, ҳар томонлама асослантирилган таклифдир. Ушбу таклиф замирида “Шанҳай руҳи” тамойиллари асосида бирдамлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва шерикликни мустаҳкамлашдек муҳим бир вазифа мужассамдир.
ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги ҳам Президентимиз эътиборидан четда қолгани йўқ. Бугунги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган мазкур дастуриламал ҳужжатда ШҲТнинг узоқ муддатли ривожланиш устувор йўналишлари белгилаб берилиши ўта муҳимдир. Минтақада барқарорликни таъминлаш ва мамлакатларимиз аҳолиси фаровонлигини оширишнинг асосий шартларидан бири ҳам шудир. Президентимиз шунингдек, ўз нутқида ШҲТ мамлакатлари ўртасида қисқароқ “таъминот таянчи” га эга бўлган ишлаб чиқариш занжирларини яратиш учун амалий ҳаракатларга ўтиш муҳимлигини аниқ-равшан таъкидлаб ўтган.
Давлатимиз раҳбарининг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги ушбу сермазмун нутқи кўплаб мамлакатларда катта қизиқиш билан кутиб олинди ва алоҳида эътироф этилди. Бу эса Ўзбекистондек учинчи ренесанс пойдеворини барпо этаётган, ривожланишнинг кенг йўлига чиқиб олган келажаги буюк давлатнинг обрў- эътибори тобора ошиб бораётганидан дарак беради.
Ҳалим Сафаров,
«Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо» маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиси, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш йўналиши бўйича ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати