Президентимизнинг республика ҳудудларида қимматбаҳо навли дарахт турларини кесишга мараторий жорий қилгани Қарши шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармасига ахамиятсизми?

Президентимизнинг республика ҳудудларида қимматбаҳо навли дарахт турларини кесишга мараторий жорий қилгани Қарши шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармасига ахамиятсизми?

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг 15 март куни тунги соат – 23-00 лар атрофида Қарши шаҳар Алишер Навоий истироҳат боғи ичидаги “Нуронийлар маскани”да Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси бир гурух ходимлари ушбу ҳудуддаги кўп йиллик ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни мотоарра ёрдамида кесиб, Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган ТТЗ-80 русумли давлат рақами 727 GA 70 тракторининг 700 DA 70 ва 701 DA 70 тиркамаларига кесилган дарахтлар таналарини ортаётганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга тушунтириш ишлари олиб борилди ва қонуний тухтамга келгунга қадар мотоарралар олиб қуйилди.

Афсуски тушунтириш ишлари таъсир қилмаган ҳуқуқбузарлар томонидан  жорий йилнинг 22 март куни тунги соат – 00-10 лар атрофида юқорида кўрсатиб ўтилган Қарши шаҳар Алишер Навоий истироҳат боғи ичидаги “Нуронийлар маскани”да Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси бир гурух ходимлари ва ўзини Қарши шаҳар ҳокими ўринбосарининг назорати остида бир дона мотоарра ёрдамида ушбу ҳудуддаги қолган кўп йиллик ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни мотоарра ёрдамида кесиб таналарини бўлаклаётганлиги маълум бўлган.

Инспекторлар томонидан юқорида келтирилган иккала ҳолат атрофлича ўрганилиб, мараторий даврида ҳам сақлаб қолишни имкони бўлмаган 14 дона кўп йииллик дарахтлар деаметрлари ўлчанганда табиатга ўсимлик дунёсига келтирилган зарар 58 млн 677 минг 500 сўм эканлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича ваколат доирасида тегишли ҳужжжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати



Report Page