Президент янги хизмат фаолиятига доир қарорни имзолади

Президент янги хизмат фаолиятига доир қарорни имзолади

Ўзбекистон

 15:42 8359

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 3 апрелдаги “Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати тузилмаси ҳамда унинг штат бирлиги тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати раҳбарига Ахборот-ресурс марказининг ходимлари ва Хизмат қўшимча ходимларини мустақил равишда ишга ёлланиш ҳуқуқи берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати икки ҳафта муддатда тасдиқланган Низомга мувофиқ Хизмат ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизматида тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари, экспертлар ҳамда мутахассислар орасидан ташкил топган Маслаҳат кенгаши тузилади.

Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш Хизмати штат жадвали қуйидагича бўлади: 

Давлат маслаҳатчиси – 1 штат бирлиги

Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - 1

Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – 1

Референт – 1

Парламент ва сиёсий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш сектори

Сектор раҳбари – 1

Бош маслаҳатчи – 1

Етакчи маслаҳатчи – 2

Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш сектори

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 3

Давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш сектори 

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 3

Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш сектори

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 2

Етакчи инспектор – 2

Иқтисодий соҳада ислоҳотларни эксперт-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш сектори

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 3

Етакчи инспектор – 6

Ижтимоий соҳада ислоҳотларни эксперт-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш сектори 

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 5

Жойларда давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилиш сектори

Сектор раҳбари – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 3

Девонда ишлаш муддати ҳарбий ва махсус даражаларга эришиш учун зарур бўлган иш стажига киритилган.

Давлат маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга

Секторлар раҳбарлари, бош инспекторлар (маслаҳатчи), етакчи инспекторлар (маслаҳатчилар) ва Хизмат референти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва озод қилинади, Ахборот-ресурс маркази ходимлари ва Хизматни қўллаб-қувватлаш ходимлари - Давлат маслаҳатчиси томонидан.

Хизмат ходимларининг функционал вазифалари Давлат маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.

Ахборот-таҳлил қўллаб-қувватлаш сектори

Сектор мудири – 1

Етакчи инспектор – 3

Юридик қўллаб-қувватлов сектори

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 3

Судлар ва суд органлари билан ҳамкорлик қилиш сектори

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 1

Адлия ва прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш сектори 

Сектор мудири – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 1

Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш сектори

Сектор мудири – 1

Бош инспектор – 1

Етакчи инспектор – 2

Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш сектори

Сектор мудири – 1

Етакчи инспектор – 2

Ахборот-ресурс маркази

Марказ раҳбари – 1

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис – 1

Ҳаммаси бўлиб штат бирлиги – 67та.


@Ustozlarga